Александр Лукашенконинг Ўзбекистонга ташрифи бошланди

Oбуна бўлиш
Ташриф бошида Александр Лукашенко Мустақиллик ва эзгулик монументига ҳамда Ўзбекистон Биринчи Президенти ҳайкали пойига гул қўйди.

Беларус президенти Александр Лукашенконинг Ўзбекистонга расмий ташрифи бошланди, деб хабар қилмоқда президент матбуот хизмати.

Беларус президенти кеча 12 сентябрда Ўзбекистонга етиб келган эди. Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ҳамда ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловлар кутиб олишди.

Александр Лукашенко Мустақиллик майдонига ташриф буюриб Мустақиллик ва эзгулик монументига гул қўйиди. Ундан сўнг Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Ўзбекистон Биринчи Президенти ҳайкали пойига гул қўйди.  

Беларус президентининг расмий кутиб олиш маросими ҳамда тор ва кенг доирадаги музокаралар 13 сентябрь кунига режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0