2018 йил 11 феврал куни соат 15:00 атрофида Москва вилоятида Ан-148 самолёти ҳалокатга учради. "Саратовские авиалинии" компаниясига тегишли бўлган самолёт Домодедово аэропортидан учиб чиққан ва Орск шаҳри йўл олган. Самолёт бортида 71 киши бўлган: 65 нафар йўловчи ва 6 нафар экипаж аъзоси.