Тошкентда йирик шаҳарсозлик лойиҳаларини амалга оширишнинг янги модели тақдим этилди

© Инвестициялар вазирлигиТошкентда йирик шаҳарсозлик лойиҳаларини амалга оширишнинг янги инвеститсиявий модели тақдим этилди
Тошкентда йирик шаҳарсозлик лойиҳаларини амалга оширишнинг янги инвеститсиявий модели тақдим этилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.11.2026
Oбуна бўлиш
Умумий қиймати 50 млн доллардан ортиқ сармоя киритаётган инвесторлар учун махсус ҳуқуқий режими жорий этилди.
ТОШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Тошкентда йирик шаҳарсозлик лойиҳаларини амалга оширишнинг янги инвестициявий модели тақдим этилди.

"Давлат – инвестициявий шерик" тамойили асосида жорий этилаётган янги тизим, ер участкаси ажратилишидан обектлар фойдаланишга топширилгунига қадар барча босқичларда қўллаб-қувватлаш, маъмурий тўсиқларни бартараф этиш ҳамда иқтисодиётнинг ўзаро боғлиқ тармоқлари, жумладан, қурилиш, савдо, туризм, транспорт ва хизмат кўрсатиш соҳалари ривожини рағбатлантиришни назарда тутади.

Шу мақсадда Янги Тошкент шаҳри ва Самарқанддаги “Ширин” массивида қиймати 50 млн доллардан бошланадиган тўққиз тоифадаги шаҳарсозлик лойиҳалари учун “тартибга солиш қумдони” махсус ҳуқуқий режими жорий этилди.

Бунда асосий янгиликлардан бири — ер участкаларининг қурилишга тайёр ҳолда, муҳандислик тармоқларига уланиш бўйича олдиндан белгиланган техник шартлар билан тақдим этилишидир.

Шунингдек:
Инвесторларнинг ташаббуслари асосида рақобатли танлов ўтказиш имконини берувчи Swiss Challenge механизми жорий этилмоқда.
Бунда, инвестиция ҳажмига қараб ернинг бошланғич нархи квадрат метрига 1 долларгача пасайтирилади. Бўнак тўловини 10 фоизгача камайтириш ва қолган маблағни қурилиш давридан ошмаган ҳолда етти йилгача фоизсиз бўлиб тўлаш назарда тутилган.
Объект фойдаланишга топширилгач, қонунчиликда рухсат этилган ҳолларда ер участкасига мулк ҳуқуқи ёки кейинчалик узайтириш шарти билан 49 йилгача ижара ҳуқуқи ер учун қўшимча ҳақ тўламасдан расмийлаштирилади.
Инфратузилма харажатларига доир тўловлар бир ёқлама амалга оширилганда 20 фоиз чегирма берилади.
Инвестиция ҳажми камида 50 млн доллар бўлган лойиҳалар бўйича 20 йил муддатга ер солиғи ва мол-мулк солиғидан озод этиш назарда тутилган.
Меҳмонхоналар қурилишида ҳар бир хона учун уч юлдузли меҳмонхоналарга 40 млн сўм, тўрт ва беш юлдузлиларига 65 млн сўм миқдорида субсидия ажратиш кўзда тутилган.
Хорижий инвесторлар учун қонунчиликдаги инвестиция шароитларини ёмонлаштирувчи ўзгаришлардан ўн йиллик кафолат белгиланган.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги инвестиция лойиҳаларини мувофиқлаштирувчи оператор этиб белгиланган. Ҳар бир инвесторга алоҳида лойиҳа менежери бириктирилади, мурожаатлар рақамли тизимда индивидуал рақам берилган ҳолда рўйхатга олинади, қурилиш жараёни эса реал вақт режимида кузатиб борилади.
Маълумот учун, 2026-йил 10-ноябрдаги "Янги Тошкент шаҳри ва ҳудудларда юқори мултипликатив самарага эга йирик шаҳарсозлик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-243-сон Фармони қабул қилинган эди.
Бугунги кунда Янги Тошкентда умумий қиймати 7,18 млрд долларга тенг 20 та йирик лойиҳа бўйича инвесторлар билан иш олиб борилмоқда. Улар 339 гектар ҳудудни қамраб олган бўлиб, умумий қурилиш майдони 5,8 млн квадрат метрни ташкил этади. Шундан қиймати 5,8 млрд долларлик 12 та лойиҳа 11 та хорижий давлат инвесторлари, қиймати 1,37 млрд долларлик яна саккизта лойиҳа эса маҳаллий тадбиркорлар иштирокида амалга оширилиши кўзда тутилган. Ауксионлар учун умумий қиймати 728 млн доллар бўлган қўшимча 17 та лот тайёрланган.
Янгиликлар лентаси
0