https://sputniknews.uz/20261128/ozbekistonning-kosmonavtika-sohasida-salohiyati-qanday-fazogir-bilan-intervyu-62363469.html
Ўзбекистоннинг космонавтикада салоҳияти қандай — фазогир билан интервью
Ўзбекистоннинг космонавтикада салоҳияти қандай — фазогир билан интервью
Sputnik Ўзбекистон
Фазогирлар қандай ва қаерда тайёрланади, орбитада романтика борми — ушбу ва бошқа кўплаб саволларга жавоблар. 28.11.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-11-28T14:53+0500
2026-11-28T14:53+0500
2026-11-28T14:55+0500
видео
космос
ўзбеккосмос
қуёш, ой, космос
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/1c/62363655_0:0:1920:1080_1920x0_80_0_0_1349c7efdb912e466add3bba7e7cb23d.png
Ҳар бир космик парвоз ортида йиллик тайёргарликлар, ўнлаб имтиҳонлар ва экипаж ҳатто энг мураккаб ҳамда хавфли вазиятларда ҳам ҳаракат қилишни ўрганадиган машғулотлар туради. Космонавтика фақат юлдузли осмон романтикасидан иборат бўлмай қолганига анча бўлди: бугунги кунда у илм-фан, алоқа ва ҳаётнинг бошқа кўплаб жабҳалари ривожига таъсир кўрсатадиган юқори технологияли соҳадир.Синовчи-фазогир, Космонавтларни тайёрлаш маркази бошлиғининг фан ва ривожланиш бўйича ўринбосари, техника фанлари номзоди Андрей Бабкиннинг сўзларига кўра, космонавт деганда коинотда бўлиб қайтган инсонни тушуниш ҳақидаги кенг тарқалган тасаввур унчалик тўғри эмас.“Космонавт — жуда қатъий тартиб-қоидалар билан белгиланадиган касб. Ва бу меҳнат дафтарчасига қайд этиладиган ердаги касбдир”, — дейди у.Унинг сўзларига кўра, бу махсус таълим, қатъий саралаш ва кўп босқичли тайёргарликни талаб этадиган тўлақонли касбдир. Беҳисоб имтиҳон ва синовларни топширгандан сўнг номзодга синовчи-космонавт малакаси берилади, сўнг гуруҳ ва экипаж таркибида ўқиш бошланади.“Мана шуларнинг барчаси, аслида, космик парвознинг ўзгинасидир, фақат Ерда. У бир неча баробар мураккаброқ, чунки бу ерда барча вариантлар, жумладан, космосда экипажнинг ҳалокатига олиб келиши мумкин бўлган ўлим ҳолатлари ҳам машқ қилинади”, — дея тушунтиради Бабкин.Космонавтнинг машғулотлари ҳақиқий шароитларга имкон қадар яқинлаштирилган. Бунинг учун кемаларнинг тузилишини, ўта кучли юкламани, орбитага чиқиш жараёнини ва станция томон парвозни айнан яратиб берувчи махсус тренажёрлардан фойдаланилади. Очиқ космосга чиқиш тайёргарлигига эса алоҳида эътибор қаратилади.Шу билан бирга, Андрей Бабкиннинг таъкидлашича, космонавт нафақат ўзининг асосий соҳасида мутахассис бўлиши, балки бир вақтнинг ўзида кўплаб ёндош касблар бўйича ҳам билимга эга бўлиши керак.“Ердаги бир неча йиллик тайёргарлик давомида оддий муҳандис бўла туриб, ғаввос, учувчи, шифокор, биолог, шунингдек, астрономия ва астрофизика каби бошқа соҳалардаги олим сифатида қўшимча таълим олади. Барчаси айнан космик парвозингиз давомида қандай тажрибалар ўтказилишига боғлиқ бўлиб, айнан шу жиҳатларни ўрганасиз. Яъни, космонавт – бу кенг қамровли мутахассис бўлиб, зарурат туғилганда экипаждаги ҳамкасбининг ўрнини босиши ва унинг вазифасини бажара олиши керак”, — дея қўшимча қилади у.Аммо, қатъий талаблар ва тайёргарлик жараёнининг мураккаблигига қарамай, бу касбни романтикасиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бабкиннинг фикрича, айнан ички қизиқиш ва янги кашфиётларга бўлган интилиш инсонга қийинчиликларни енгиб ўтишда ёрдам беради.“Бу, аввало, Ер бағридан чиқиш, тафаккур уфқларини кенгайтириш ва инсониятни янги марраларга олиб чиқиш имкониятидир”, — дейди у ва космонавтика нафақат технологияларни ҳаракатга келтиришни, балки инсоннинг руҳий ва маънавий юксалишига ҳам хизмат қилишини қўшимча қилади.Андрей Бабкиннинг ўзи болалигиданоқ коинотга қизиққан. Унинг юлдузли осмонга бўлган иштиёқи аста-секин астрономияга қизиқишга айланиб, кейинчалик касбий йўлини белгилаб берди. У Москва авиация институтини тамомлагач, С. П. Королёв номидаги Ракета-космик корпорациясида ишлаб, муҳандисликдан етакчи илмий ходим даражасигача кўтарилди. 2010 йилда Бабкин космонавтлар отрядига саралаб олинди, бир нечта отрядлар бирлаштирилгач эса “Роскосмос” отряди таркибига кирди. Кўп йиллик тайёргарлик ва бир қатор экипажлар таркибида бўлганига қарамай, у ҳозирча фазога парвоз қилишга муваффақ бўлмади. Айрим сабабларга кўра, у экипажлар таркибини тарк этишга мажбур бўлган.“Россия орбитал станциясига, балки ундан ҳам узоқроққа парвоз қилиш билан боғлиқ режаларим бор”,– дейди Бабкин.Космонавт бўлажак номзодларга имкон қадар пухта билим олишни, ўз йўналишини топишни ва қалб амрига қулоқ тутишни маслаҳат берди. Унинг фикрича, коинот шунчаки мода бўлган орзу эмас, балки чинакам ҳаётий маслак бўлмоғи лозим.Андрей Бабкин Ўзбекистоннинг космонавтика соҳасидаги иштироки истиқболларига алоҳида тўхталиб ўтди. У ўзбекистонлик мутахассиснинг Космонавтларни тайёрлаш марказида машғулотлар ўташи режалари ва эҳтимолий келишув ҳақида эшитганини маълум қилди.Бундай дастурларнинг аҳамияти ҳақида гапирар экан, космонавт совет давридаги “Интеркосмос” дастури доирасида олиб борилган халқаро ҳамкорликнинг тарихий тажрибасини эслатиб ўтди. Ушбу дастур турли мамлакатлар вакилларига орбитага чиқиш имконини берди, шунингдек, миллий космик йўналишларнинг ривожланишига хизмат қилди.Бабкиннинг фикрича, ҳар бир давлатда бу жараёнга қўшилиш имконияти бор. Хусусан, у Ўзбекистоннинг илмий меросига эътибор қаратиб, юлдузли осмонни ўрганган ва олам тузилишига оид фундаментал саволларга жавоб топишга интилган Улуғбекни ёдга олди.“Ҳозир эса янги технологик бурилиш даври бошланиши мумкин”, — дея хулоса қилди Бабкин.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/1c/62363655_480:0:1920:1080_1920x0_80_0_0_4a8de4ad78d8ba9ccf831f81985c92c9.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
видео, космос, ўзбеккосмос, қуёш, ой, космос, видео
видео, космос, ўзбеккосмос, қуёш, ой, космос, видео
Ўзбекистоннинг космонавтикада салоҳияти қандай — фазогир билан интервью
14:53 28.11.2026 (янгиланди: 14:55 28.11.2026) Фазогирлар қандай ва қаерда тайёрланади, орбитада романтика борми — ушбу ва бошқа кўплаб саволларга жавоблар.
Ҳар бир космик парвоз ортида йиллик тайёргарликлар, ўнлаб имтиҳонлар ва экипаж ҳатто энг мураккаб ҳамда хавфли вазиятларда ҳам ҳаракат қилишни ўрганадиган машғулотлар туради. Космонавтика фақат юлдузли осмон романтикасидан иборат бўлмай қолганига анча бўлди: бугунги кунда у илм-фан, алоқа ва ҳаётнинг бошқа кўплаб жабҳалари ривожига таъсир кўрсатадиган юқори технологияли соҳадир.
Синовчи-фазогир, Космонавтларни тайёрлаш маркази бошлиғининг фан ва ривожланиш бўйича ўринбосари, техника фанлари номзоди Андрей Бабкиннинг сўзларига кўра, космонавт деганда коинотда бўлиб қайтган инсонни тушуниш ҳақидаги кенг тарқалган тасаввур унчалик тўғри эмас.
“Космонавт — жуда қатъий тартиб-қоидалар билан белгиланадиган касб. Ва бу меҳнат дафтарчасига қайд этиладиган ердаги касбдир”, — дейди у.
Унинг сўзларига кўра, бу махсус таълим, қатъий саралаш ва кўп босқичли тайёргарликни талаб этадиган тўлақонли касбдир. Беҳисоб имтиҳон ва синовларни топширгандан сўнг номзодга синовчи-космонавт малакаси берилади, сўнг гуруҳ ва экипаж таркибида ўқиш бошланади.
“Мана шуларнинг барчаси, аслида, космик парвознинг ўзгинасидир, фақат Ерда. У бир неча баробар мураккаброқ, чунки бу ерда барча вариантлар, жумладан, космосда экипажнинг ҳалокатига олиб келиши мумкин бўлган ўлим ҳолатлари ҳам машқ қилинади”, — дея тушунтиради Бабкин.
Космонавтнинг машғулотлари ҳақиқий шароитларга имкон қадар яқинлаштирилган. Бунинг учун кемаларнинг тузилишини, ўта кучли юкламани, орбитага чиқиш жараёнини ва станция томон парвозни айнан яратиб берувчи махсус тренажёрлардан фойдаланилади. Очиқ космосга чиқиш тайёргарлигига эса алоҳида эътибор қаратилади.
Шу билан бирга, Андрей Бабкиннинг таъкидлашича, космонавт нафақат ўзининг асосий соҳасида мутахассис бўлиши, балки бир вақтнинг ўзида кўплаб ёндош касблар бўйича ҳам билимга эга бўлиши керак.
“Ердаги бир неча йиллик тайёргарлик давомида оддий муҳандис бўла туриб, ғаввос, учувчи, шифокор, биолог, шунингдек, астрономия ва астрофизика каби бошқа соҳалардаги олим сифатида қўшимча таълим олади. Барчаси айнан космик парвозингиз давомида қандай тажрибалар ўтказилишига боғлиқ бўлиб, айнан шу жиҳатларни ўрганасиз. Яъни, космонавт – бу кенг қамровли мутахассис бўлиб, зарурат туғилганда экипаждаги ҳамкасбининг ўрнини босиши ва унинг вазифасини бажара олиши керак”, — дея қўшимча қилади у.
Аммо, қатъий талаблар ва тайёргарлик жараёнининг мураккаблигига қарамай, бу касбни романтикасиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бабкиннинг фикрича, айнан ички қизиқиш ва янги кашфиётларга бўлган интилиш инсонга қийинчиликларни енгиб ўтишда ёрдам беради.
“Бу, аввало, Ер бағридан чиқиш, тафаккур уфқларини кенгайтириш ва инсониятни янги марраларга олиб чиқиш имкониятидир”, — дейди у ва космонавтика нафақат технологияларни ҳаракатга келтиришни, балки инсоннинг руҳий ва маънавий юксалишига ҳам хизмат қилишини қўшимча қилади.
Андрей Бабкиннинг ўзи болалигиданоқ коинотга қизиққан. Унинг юлдузли осмонга бўлган иштиёқи аста-секин астрономияга қизиқишга айланиб, кейинчалик касбий йўлини белгилаб берди. У Москва авиация институтини тамомлагач, С. П. Королёв номидаги Ракета-космик корпорациясида ишлаб, муҳандисликдан етакчи илмий ходим даражасигача кўтарилди. 2010 йилда Бабкин космонавтлар отрядига саралаб олинди, бир нечта отрядлар бирлаштирилгач эса “Роскосмос” отряди таркибига кирди. Кўп йиллик тайёргарлик ва бир қатор экипажлар таркибида бўлганига қарамай, у ҳозирча фазога парвоз қилишга муваффақ бўлмади. Айрим сабабларга кўра, у экипажлар таркибини тарк этишга мажбур бўлган.
“Россия орбитал станциясига, балки ундан ҳам узоқроққа парвоз қилиш билан боғлиқ режаларим бор”,– дейди Бабкин.
Космонавт бўлажак номзодларга имкон қадар пухта билим олишни, ўз йўналишини топишни ва қалб амрига қулоқ тутишни маслаҳат берди. Унинг фикрича, коинот шунчаки мода бўлган орзу эмас, балки чинакам ҳаётий маслак бўлмоғи лозим.
Андрей Бабкин Ўзбекистоннинг космонавтика соҳасидаги иштироки истиқболларига алоҳида тўхталиб ўтди. У ўзбекистонлик мутахассиснинг Космонавтларни тайёрлаш марказида машғулотлар ўташи режалари ва эҳтимолий келишув ҳақида эшитганини маълум қилди.
Бундай дастурларнинг аҳамияти ҳақида гапирар экан, космонавт совет давридаги “Интеркосмос” дастури доирасида олиб борилган халқаро ҳамкорликнинг тарихий тажрибасини эслатиб ўтди. Ушбу дастур турли мамлакатлар вакилларига орбитага чиқиш имконини берди, шунингдек, миллий космик йўналишларнинг ривожланишига хизмат қилди.
Бабкиннинг фикрича, ҳар бир давлатда бу жараёнга қўшилиш имконияти бор. Хусусан, у Ўзбекистоннинг илмий меросига эътибор қаратиб, юлдузли осмонни ўрганган ва олам тузилишига оид фундаментал саволларга жавоб топишга интилган Улуғбекни ёдга олди.
“Ҳозир эса янги технологик бурилиш даври бошланиши мумкин”, — дея хулоса қилди Бабкин.