https://sputniknews.uz/20261128/eron-aqshning-quruqlik-operatsiyasiga-tayyor-62372484.html
Эрон АҚШнинг қуруқлик операциясига тайёр - Армия
Эрон АҚШнинг қуруқлик операциясига тайёр - Армия
Sputnik Ўзбекистон
Октябр ойида Эрон мамлакат чегараларида камида 50 та куч бўлинмалари жойлаштирилган эди. 28.11.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-11-28T19:51+0500
2026-11-28T19:51+0500
2026-11-28T19:52+0500
эрон
ақш – эрон можароси
ақш
қуролли кучлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/16/30980094_0:0:640:360_1920x0_80_0_0_11606b1bd1d1b19b430b7a9dd45bfa83.jpg
ТОШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Эрон қуролли кучлари бўлинмалари мамлакат чегараларида жойлаштирилди ва Ислом Республикасига қарши АҚШнинг қуруқлик операциясига тайёр, деди Эрон армияси қуруқлик кучлари қўмондони ўринбосари Ноузар Немати.Бироз олдин Эрон Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ 2003 йилдаги"Ироқ сценарийси" қабилида, Эронга қуруқликдаги босқинчилик ҳужуми учун мамлакатдаги жамоатчилик фикрини тайёрлаш мақсадида Эронни кимёвий ва биологик қуроллар ишлаб чиқаришда айблашга уринаётганини маълум қилган эди.Эрон армияси қуруқликдаги кучлари қўмондони ўринбосари АҚШни қуруқликдаги операция ўтказмасликка чақирди ва акс ҳолда АҚШ армияси катта йўқотишларга дучор бўлишини ва унинг аҳволи "ҳозиргидан ҳам ёмонроқ" бўлишини таъкидлади.Нематининг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар Эронга қарши қуруқликдаги операция ўтказиш имкониятига эга эмаслигини ва агар у операция ўтказса, албатта мағлубиятга учрашини билади.Октябр ойида Эрон армияси қуруқликдаги кучлари қўмондони Али Жаҳоншаҳий мамлакат чегараларида камида 50 та куч бўлинмалари жойлаштирилганини айтган эди.Эслатиб ўтмиз, 28 феврал куни АҚШ ва Исроил Эрондаги нишонларга зарба беришни бошлади. Эрон эса бунга жавобан АҚШнинг Форс кўрфазидаги барча ҳарбий объектларига зарба беришни бошлади ва Ҳўрмуз бўғозини ёпиқ деб эълон қилди. Шундан сўнг АҚШ Эронга денгиз блокадаси эълон қилди. Айни дамда можаро бироз тинчланган бўлса-да, у ҳали ҳам ҳал қилинмаган ва янги ҳарбий ҳаракатлар хавфи мавжуд.
эрон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/16/30980094_80:0:560:360_1920x0_80_0_0_0dae4401fb03a29b05a307fd17dde6e0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
эрон, ақш – эрон можароси, ақш, қуролли кучлар
эрон, ақш – эрон можароси, ақш, қуролли кучлар
Эрон АҚШнинг қуруқлик операциясига тайёр - Армия
19:51 28.11.2026 (янгиланди: 19:52 28.11.2026) Октябр ойида Эрон мамлакат чегараларида камида 50 та куч бўлинмалари жойлаштирилган эди.
ТОШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Эрон қуролли кучлари бўлинмалари мамлакат чегараларида жойлаштирилди ва Ислом Республикасига қарши АҚШнинг қуруқлик операциясига тайёр, деди Эрон армияси қуруқлик кучлари қўмондони ўринбосари Ноузар Немати.
Бироз олдин Эрон Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ 2003 йилдаги"Ироқ сценарийси" қабилида, Эронга қуруқликдаги босқинчилик ҳужуми учун мамлакатдаги жамоатчилик фикрини тайёрлаш мақсадида Эронни кимёвий ва биологик қуроллар ишлаб чиқаришда айблашга уринаётганини маълум қилган эди.
"Биз қуруқликдаги чегараларимизда ва душман бундай аҳмоқона ҳаракатни амалга ошириши эҳтимоли бўлган жойларда турли кучларни олдиндан жойлаштирдик. Керакли қурол ва ускуналар ҳам чегараларда мўл-кўл жойлаштирилди", деб хабар беради ISNA ахборот агентлиги Нематининг сўзлари асосиада.
Эрон армияси қуруқликдаги кучлари қўмондони ўринбосари АҚШни қуруқликдаги операция ўтказмасликка чақирди ва акс ҳолда АҚШ армияси катта йўқотишларга дучор бўлишини ва унинг аҳволи "ҳозиргидан ҳам ёмонроқ" бўлишини таъкидлади.
Нематининг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар Эронга қарши қуруқликдаги операция ўтказиш имкониятига эга эмаслигини ва агар у операция ўтказса, албатта мағлубиятга учрашини билади.
Октябр ойида Эрон армияси қуруқликдаги кучлари қўмондони Али Жаҳоншаҳий мамлакат чегараларида камида 50 та куч бўлинмалари жойлаштирилганини айтган эди.
Эслатиб ўтмиз, 28 феврал куни АҚШ ва Исроил Эрондаги нишонларга зарба беришни бошлади. Эрон эса бунга жавобан АҚШнинг Форс кўрфазидаги барча ҳарбий объектларига зарба беришни бошлади ва Ҳўрмуз бўғозини ёпиқ деб эълон қилди. Шундан сўнг АҚШ Эронга денгиз блокадаси эълон қилди. Айни дамда можаро бироз тинчланган бўлса-да, у ҳали ҳам ҳал қилинмаган ва янги ҳарбий ҳаракатлар хавфи мавжуд.