Атом энергетикаси ва ядро тиббиёти: Тошкентда Курчатов институти филиали очилади

© Интернет портал СНГ НИЦ "Курчатовский институт"
НИЦ Курчатовский институт - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.11.2026
Oбуна бўлиш
Тошкентда "Курчатов институти" филиали очилади. У кичик АЭСларни ривожлантириш ва малакали илмий кадрлар тайёрлашда иштирок этади
ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. Тошкентда Россиянинг "Курчатов институти" миллий тадқиқот маркази филиали ташкил этилади. Бу ҳақда 25 ноябрда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилинди.
Филиал Ўзбекистон Фанлар академиясининг Ядро физикаси институтида жойлашади.
Филиал фаолиятининг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:
атом энергетикаси, ядровий тиббиёт ва радиология, материалшунослик, биоиқтисодиёт ҳамда квант технологиялари бўйича қўшма илмий тадқиқотлар ўтказиш;
"Ўзатом" агентлиги ва Ядро физикаси институти билан ҳамкорликда ядро технологиялари, шунингдек, кам қувватли атом электр станцияларини ривожлантириш;
биотехнология ва геном технологиялари соҳасида қўшма тадқиқотлар олиб бориш;
фойдали қазилмаларни қидиришда илғор технологияларни жорий этиш.
Курчатов институти филиалда замонавий илмий лабораторияларни ташкил этиш ва уларни зарур ускуналар билан жиҳозлаш ишларини мувофиқлаштиради. Шунингдек, илмий фаолиятга маҳаллий ва хорижий олимлар жалб этилади.
Қарорга мувофиқ, ядровий технологиялар, квант физикаси ва радиобиология соҳалари бўйича олий малакали илмий кадрлар тайёрлаш тизими йўлга қўйилади.
Ҳар йили камида 10 нафар иқтидорли талаба, докторант ва ёш олим учун Курчатов институтининг етакчи лабораторияларида қисқа ва узоқ муддатли илмий стажировкалар ташкил этилади.
Филиалда таҳсил олаётган докторантлар ва мустақил тадқиқотчиларга маҳаллий ва хорижий олимлар биргаликда илмий раҳбарлик қилади.
Филиал уставини бир ой муддатда тасдиқлаш ва уни давлат рўйхатидан ўтказиш вазифаси белгиланди.
Узатом и Курчатовский институт подписали соглашение о стратегическом партнерстве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.12.2025
"Ўзатом" дунёдаги энг илғор илмий марказлардан бири билан битим имзолади
Янгиликлар лентаси
0