Тошкентда Ўзбекистон халқ рассоми Анвар Раҳматуллаев таваллудининг 90 йиллигига бағишланган кўргазма очилди. Унда ҳайкалтарошнинг монументал асарлари ва шахсий тўпламидан ўрин олган ижод намуналари намойиш этилмоқда.
Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясида 25 ноябрь куни Ўзбекистон халқ рассоми, Давлат мукофоти лауреати Анвар Раҳматуллаев таваллудининг 90 йиллигига бағишланган ретроспектив кўргазма очилди.Кўргазма ҳайкалтарошнинг монументал ва дастгоҳли ҳайкалтарошлик жанрида яратган асарлари билан танишиш имконини беради. Унинг машҳур асарлари орасида Тошкент ва Нукусдаги Мирзо Улуғбек, Тошкентдаги Муҳаммад ал-Хоразмий ҳайкаллари ҳамда Термиздаги "Алпомиш" композицияси бор.Санъатшунослик фанлари номзоди Руслан Иргашевнинг таъкидлашича, Раҳматуллаев ижодининг ўзига хос жиҳати — ҳар бир қаҳрамоннинг феъл-атворини нозик ифодалай олиши.Кўргазмани 20 декабрга қадар томоша қилиш мумкин.Кўргазмадан олинган суратлар — Sputnik фототасмасида.
Тошкент ва Нукусдаги Мирзо Улуғбек ҳайкаллари муаллифи дастгоҳли ҳайкалтарошлик жанрида ҳам ижод қилган. Кўргазмадан унинг шахсий тўпламидаги асарлар ҳам ўрин олди.
Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясида 25 ноябрь куни Ўзбекистон халқ рассоми, Давлат мукофоти лауреати Анвар Раҳматуллаев таваллудининг 90 йиллигига бағишланган ретроспектив кўргазма очилди.
Кўргазма ҳайкалтарошнинг монументал ва дастгоҳли ҳайкалтарошлик жанрида яратган асарлари билан танишиш имконини беради. Унинг машҳур асарлари орасида Тошкент ва Нукусдаги Мирзо Улуғбек, Тошкентдаги Муҳаммад ал-Хоразмий ҳайкаллари ҳамда Термиздаги "Алпомиш" композицияси бор.
Санъатшунослик фанлари номзоди Руслан Иргашевнинг таъкидлашича, Раҳматуллаев ижодининг ўзига хос жиҳати — ҳар бир қаҳрамоннинг феъл-атворини нозик ифодалай олиши.