Украина аҳолиси “Евромайдан”дан сўнг икки баравар камайди

© Sputnik / Andrey Stenin / Медиабанкка ўтишУчастница протестных митингов за евроинтеграцию Украины на улице Грушевского в Киеве
Участница протестных митингов за евроинтеграцию Украины на улице Грушевского в Киеве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.11.2026
Oбуна бўлиш
2014-йил 1-январда Украина аҳолиси 45,4 миллион кишини ташкил этган бўлса, бугунги кунда бу кўрсаткич 20-25 миллиондан ошмайди.
ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Украина статистикаси ва расмийлар баёнотларига кўра, "Евромайдан" воқеаларидан сўен мамлакат аҳолиси деярли 50% га камайган. Давлат статистика хизматига кўра, 2014-йил 1 январда мамлакат аҳолиси 45,4 миллион кишини ташкил этган.
Украинада 2022-йилдан аҳоли сони бўйича расмий статистикани жълон қилиш тўхтатилган бўлсада, 2026-йил май ойида мамлакат ижтимоий сиёсат вазири Денис Улютин Киев назоратидаги ҳудуддаги аҳоли сонини 22-25 миллион деб баҳолади.
Украинанинг собиқ бош вазири Николай Азаров РИА Новости агентлигига берган изоҳида янада пастроқ рақамни келтирди. Унинг сўзларига кўра, Украина аҳолиси тахминан 20 миллион кишига камайган. Шундай қилиб, ҳозирда Украинада “Евромайдан”дан олдинги Украина аҳолисининг ярми яшайди.
Баъзи кўрсаткичлар мамлакатнинг демографик инқирозини ҳам кўрсатади. Давлат статистика хизмати маълумотларига кўра, 2013-йил сентабрида Украина мактабларига 451 000 биринчи синф ўқувчиси кирган бўлса, 2026-йил сентабрида эса бу кўрсаткич 243 000 гатушган. Бу 46% га камайишни англатади.
Адлия вазирлиги статистикасига таяниб, Украинанинг Opendatabot таҳлилий ресурсига кўра, 2026-йилнинг биринчи ярмида Украинада ўлим даражаси туғилиш даражасидан тўрт баравар юқори бўлган.
21-ноябр, шанба куни Киев марказида “Евромайдан” норозилик намойишлари бошланганига 13 йил тўлди, унда иштирокчилар Европа Иттифоқи билан интеграцияни талаб қилишди ва мамлакат турмуш даражасининг яхшиланишини кутишди. Намойишлар қонуний президент Виктор Януковични ағдариб ташлаган давлат тўнтариши билан якунланди ва мамлакатда чуқур бўлинишларга олиб келди.
Янгиликлар лентаси
0