Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Россия УҚКнинг юқори мартабали амалдорлари йиғилган жойга ҳужум қилди

Oбуна бўлиш
Харков вилоятида учувчисиз аппаратларни бошқарув марказига 5-та ФАБ бомбаси билан зарба берилди.
ТОШКЕНТ, 21 ноя —Sputnik. Россия ҳарбийлари Украина армиясининг юқори мартабали амалдорлари йиғилиши ўтказиладиган жойга ҳужум қилишди, деб хабар берди Мудофаа вазирлиги.
"Операцион-тактик авиация, учувчисиз аппаратлар, ракета кучлари ва артиллерия <...> Украина Қуролли кучлари ва <...> ҳарбий-саноат комплексининг, жумладан, хорижий давлатларнинг юқори мартабали вакилларининг учрашув жойларига зарба берди", дейилади хабарда.
Бундан ташқари, қуйидагиларга зарба берилди:
душман томонидан фойдаланиладиган энергетика ва транспорт инфратузилмаси объектлари;
148 та туманда Украина Қуролли Кучлари ва хорижий ёлланма аскарлар учун вақтинчалик жойлаштириш жойлари;
дрон ва учувчисиз қайиқ ишлаб чиқариш ва сақлаш жойлари;
ҳарбий аэродромлар.
Кун давомида Украина Қуролли кучлари 1185 нафар ҳарбий хизматчилари, 17та зирҳли жанговар машиналари, 4 та дала артиллерия қуроллари, 86та ҳарбий автомобил ҳамда 464та учувчисиз аппаратларини йўқотди.
Душман ҳужумларига жавобан Россия армияси Украина Қуролли Кучлари НАТО мутахассислари билан фойдаланадиган қарор қабул қилиш марказлари, корхоналари ва омборларига зарба бермоқда. Ҳарбийлар Украина ҳудуди бўйлаб ҳар қандай нишонни ёъқ қилишга қодир бўлган ҳужум дронлари ва узоқ масофали аниқ қуроллардан фойдаланмоқда.
Янгиликлар лентаси
0