Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Россия Украинанинг энергетика иншоотлари ва денгиз кемаларига зарба берди

Oбуна бўлиш
Днепропетровск ва Ровно вилоятларидаги иссиқлик электр станциялари шикастланди.
ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Ўтган тунда Россия Украинанинг энергетика иншоотлари ва денгиз кемаларига зарба берди. Бу ҳақида Россия Мудофаа вазирлиги хабар қилмоқда.
Ўтган тунда Россия Қуролли кучлари Украина Қуролли кучлари манфаатлари учун фойдаланилаётган энергетика иншоотлари ва денгиз кемаларига дрон ҳужумларини амалга оширди, дейилади хабарда.
Ҳужумлар натижасида қуйидагилар зарар кўрди:
Украина ҳарбий саноат корхоналарини электр энергияси билан таъминлайдиган Днепропетровск вилоятидаги Кривой Рог иссиқлик электр станцияси;
Украина ҳарбий саноат корхоналарини электр энергияси билан таъминлайдиган Ровно вилоятининг Сарний шаҳридаги 110 кВ электр подстанцияси;
Одесса яқинида транзитда ҳаракатланаётган ва Украина Қуролли Кучлари учун икки мақсадли юкларни етказиб берадиган қуруқ юк кемаси.
Шунингдек, тун давомида, 20 ноябрь куни Москва вақти билан соат 20:00 дан 21 ноябрь куни Москва вақти билан соат 8:00 гача, ҳаво мудофаа кучлари Россиянинг турли вилоятлари ҳамда Қора денгиз устида 275 та узоқ масофали учувчисиз аппаратларини йўқ қилди.
Янгиликлар лентаси
0