https://sputniknews.uz/20261121/aqsh-yanvar-oyiga-qadar-ukraina-boyicha-tinchlik-kelishuviga-erishmoqchi--ft-62185923.html
АҚШ январь ойига қадар Украина бўйича тинчлик келишувига эришмоқчи — FT
АҚШ январь ойига қадар Украина бўйича тинчлик келишувига эришмоқчи — FT
Sputnik Ўзбекистон
Оқ уй АҚШ Конгресси демократлар назорати остига ўтмасдан олдин Киев Москвага ён беришини таъминламоқчи. 21.11.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-11-21T10:24+0500
2026-11-21T10:24+0500
2026-11-21T10:25+0500
россия
украина
ақш
европа иттифоқи
киев
вашингтон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/1b/59291708_0:134:3163:1913_1920x0_80_0_0_3b13ffb2a2d9d4551a3346b777e8a66d.jpg
ТОШКЕНТ, 20 ноя — Sputnik. Оқ уй АҚШ Конгресси демократик партия назорати остига ўтмасдан олдин Украина Россия билан можарода ён беришини истайди. Бу ҳақида Financial Times газетасининг хабар бермоқда.Ушбу мақсадда Вашингтон Киев режимига фаол равишда босим ўтказмоқда. Улар йил бошига қадар келишувга эришиш истагини АҚШ президентининг россиялик ҳамкасбига бўлган ҳамдардлиги билан боғлайдилар.АҚШда 3 ноябрь куни бўлиб ўтган оралиқ сайловлардан сўнг демократлар янги Конгрессда кўпчилик овозни қўлга киритдилар. Америкаликлар Вакиллар палатасининг 435 аъзосини ва 35 сенаторни сайладилар, республикачилар эса иккала палата устидан назоратни йўқотдилар.Бир кун олдин Владимир Путин ва Доналд Трамп Шенчженда бўлиб ўтган АPEС саммити доирасида учрашишган эди. Кейинчалик Россия, АҚШ ва Хитой раҳбарлари ўртасида биринчи уч томонлама учрашув бўлиб ўтди. Томонлар, бошқа масалалар қатори, Украина масаласини ҳам муҳокама қилишди.Кейинчалик, ОАВ хабарларига кўра, Оқ уй раҳбари Берлинда бўлиб ўтган "хоҳловчилар коалицияси" йиғилишига телефон орқали қўшилди ва Европа Иттифоқи раҳбарларини Украина ўрнига ўз мамлакатларига пул сарфлашга чақирди. Матбуот анжуманида сўзга чиққан Путин Россия европаликларни дипломатик каналлар орқали Москвага таклиф қилганини айтди. У умумевропа хавфсизлиги нуқтаи назаридан Украина ва Россия учун кафолатларни муҳокама қилишга тайёрлигини билдирди.
украина
киев
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/1b/59291708_217:0:2946:2047_1920x0_80_0_0_6910982d011e69ac0d6b61f54bae523b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, украина, ақш, европа иттифоқи, киев, вашингтон
россия, украина, ақш, европа иттифоқи, киев, вашингтон
АҚШ январь ойига қадар Украина бўйича тинчлик келишувига эришмоқчи — FT
10:24 21.11.2026 (янгиланди: 10:25 21.11.2026) Оқ уй АҚШ Конгресси демократлар назорати остига ўтмасдан олдин Киев Москвага ён беришини таъминламоқчи.
ТОШКЕНТ, 20 ноя — Sputnik. Оқ уй АҚШ Конгресси демократик партия назорати остига ўтмасдан олдин Украина Россия билан можарода ён беришини истайди. Бу ҳақида Financial Times газетасининг хабар бермоқда.
"Трамп маъмурияти Европа ва Украина расмийларига Киевнинг январь ойининг бошига қадар Россия билан тинчлик келишувига эришишини исташини айтди", деб хабар беради газета.
Ушбу мақсадда Вашингтон Киев режимига фаол равишда босим ўтказмоқда. Улар йил бошига қадар келишувга эришиш истагини АҚШ президентининг россиялик ҳамкасбига бўлган ҳамдардлиги билан боғлайдилар.
АҚШда 3 ноябрь куни бўлиб ўтган оралиқ сайловлардан сўнг демократлар янги Конгрессда кўпчилик овозни қўлга киритдилар. Америкаликлар Вакиллар палатасининг 435 аъзосини ва 35 сенаторни сайладилар, республикачилар эса иккала палата устидан назоратни йўқотдилар.
Бир кун олдин Владимир Путин ва Доналд Трамп Шенчженда бўлиб ўтган АPEС саммити доирасида учрашишган эди. Кейинчалик Россия, АҚШ ва Хитой раҳбарлари ўртасида биринчи уч томонлама учрашув бўлиб ўтди. Томонлар, бошқа масалалар қатори, Украина масаласини ҳам муҳокама қилишди.
Кейинчалик, ОАВ хабарларига кўра, Оқ уй раҳбари Берлинда бўлиб ўтган "хоҳловчилар коалицияси" йиғилишига телефон орқали қўшилди ва Европа Иттифоқи раҳбарларини Украина ўрнига ўз мамлакатларига пул сарфлашга чақирди. Матбуот анжуманида сўзга чиққан Путин Россия европаликларни дипломатик каналлар орқали Москвага таклиф қилганини айтди. У умумевропа хавфсизлиги нуқтаи назаридан Украина ва Россия учун кафолатларни муҳокама қилишга тайёрлигини билдирди.