https://sputniknews.uz/20261120/toshkent-metrosi-62167332.html
“Sputnik”да Тошкент метроси қандай ўзгариши муҳокама қилинади
“Sputnik”да Тошкент метроси қандай ўзгариши муҳокама қилинади
Sputnik Ўзбекистон
Мутахассислар Тошкент метрополитенини ривожлантириш, унинг инфратузилмасини модернизация қилиш ва йўловчилар оқимини самарали бошқариш учун рақамли ечимларни... 20.11.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-11-20T11:59+0500
2026-11-20T11:59+0500
2026-11-20T11:59+0500
матбуот маркази
тошкент
метро
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/0d/57545434_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_29183661126dfe0f8d31a598ccd56167.jpg
ТОШКЕНТ, 20 ноя – Sputnik. Пойтахт метрополитенини ривожлантириш, ҳаракат таркибини янгилаш, инфратузилмани модернизация қилиш ва йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш режалари бўйича матбуот анжумани 23 ноябрь куни соат 12:00 да Sputnik мультимедиа матбуот марказида бўлиб ўтади.Иштирокчилар:Метрополитен вакиллари яқин келажакда Тошкентга янги поездлар келганда йўловчилар қандай ўзгаришларни ҳис қилишлари, қайси бекатларга лифтлар ўрнатилиши ва метро модернизациясида қандай хорижий технологиялар қўлланилиши ҳақида сўзлаб беришади.Халқаро ҳамкорликка, жумладан, Россия билан ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилади: ихтисослашган олий ўқув юртлари ва ташкилотлар билан қўшма лойиҳалар, замонавий муҳандислик ечимларини жорий этиш, мутахассислар тайёрлаш ва тажриба алмашиш.Иштирок этиш учун журналистлар таклиф этилади. Батафсил маълумот ва рўйхатдан ўтиш учун:Телефон: +998 97 190 71 78Telegram: @alisherakimbaevЭлектрон почта: a.akimbaev@sputniknews.comМатбуот маркази продюсери: Алишер Акимбаев
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/0d/57545434_234:0:2965:2048_1920x0_80_0_0_12c5a5bd7852f166d53305a5638044fb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тошкент, метро
“Sputnik”да Тошкент метроси қандай ўзгариши муҳокама қилинади
Мутахассислар Тошкент метрополитенини ривожлантириш, унинг инфратузилмасини модернизация қилиш ва йўловчилар оқимини самарали бошқариш учун рақамли ечимларни жорий этиш режалари ҳақида сўзлаб беради.
ТОШКЕНТ, 20 ноя – Sputnik. Пойтахт метрополитенини ривожлантириш, ҳаракат таркибини янгилаш, инфратузилмани модернизация қилиш ва йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш режалари бўйича матбуот анжумани 23 ноябрь куни соат 12:00 да Sputnik мультимедиа матбуот марказида бўлиб ўтади.
“Тошкент метрополитени” АЖ бошқарув раисининг рақамлаштириш бўйича ўринбосари Элёр Элтаев;
“Тошкент метрополитени” АЖ бош муҳандиси ўринбосари Акмал Алиқулов;
“Тошкент метрополитени” АЖ Чилонзор электр депоси бошлиғи Рустам Шафиқов;
“Тошкент метрополитени” АЖ Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўлими бошлиғи Анвар Ахтамов.
Метрополитен вакиллари яқин келажакда Тошкентга янги поездлар келганда йўловчилар қандай ўзгаришларни ҳис қилишлари, қайси бекатларга лифтлар ўрнатилиши ва метро модернизациясида қандай хорижий технологиялар қўлланилиши ҳақида сўзлаб беришади.
Халқаро ҳамкорликка, жумладан, Россия билан ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилади: ихтисослашган олий ўқув юртлари ва ташкилотлар билан қўшма лойиҳалар, замонавий муҳандислик ечимларини жорий этиш, мутахассислар тайёрлаш ва тажриба алмашиш.
Иштирок этиш учун журналистлар таклиф этилади. Батафсил маълумот ва рўйхатдан ўтиш учун:
Телефон: +998 97 190 71 78
Telegram: @alisherakimbaev
Электрон почта: a.akimbaev@sputniknews.com
Матбуот маркази продюсери: Алишер Акимбаев