Ягона рақамли бошқарув, QR-кодли дипломлар: спорт соҳасида қандай ўзгаришлар бўлади

© Sputnik
Oбуна бўлиш
2027 йил 1 январдан спорт мусобақаларининг совриндорларига QR-кодли диплом ҳамда сертификатлар электрон шаклда бериш йўлга қўйилади.
ТОШКЕНТ, 20 ноя – Sputnik. Ўзбекистон спорт соҳасида ягона рақамли бошқарув тизими жорий этилади. Бу ҳақда спорт вазири ўринбосари Мурад Исмаилов ОАВ вакиллари билан ўтган матбуот анжуманида маълум қилди, деб хабар беради Sputnik мухбири.
Исмаловнинг айтишича, эндиликда "ERP sport" ягона электрон платформаси орқали спорт муассасалари, спортчилар, мураббийлар, спорт иншоотлари ва мусобақаларга оид маълумотлар марказлаштирилади.
Бу орқали спорт соҳасидаги жараёнларни онлайн мониторинг қилиш ва бошқарув қарорларини аниқлик асосида қабул қилиш имконияти яратилади.
Бу орқали спорт соҳасидаги жараёнларни онлайн мониторинг қилиш ва бошқарув қарорларини аниқлик асосида қабул қилиш имконияти яратилади.

Пресс-конференция с участием представителей Минспорта
© Sputnik
Спорт таълим муассасаларида пулли хизматлар устидан электрон назорат ўрнатилади. Тизим 2027 йил 1 февралдан бошлаб йўлга қўйилади.
Бунда спорт-таълим муассасаларида пуллик хизматлардан тушадиган маблағлар "ERP sport" тизими Марказий банкнинг "Мунис" тизимига интеграция қилинади.
Тушумларнинг 80 фоизи спорт-таълим муассасаларига, 10 фоизи Спорт вазирлигининг Спортни қўллаб-қувватлаш жамғармасига, қолган 10 фоизи эса "Рақамлаштириш ва сертификатлаш маркази" МЧЖга йўналтирилади.

2027 йил 1 январдан спорт мусобақаларининг совриндорларига QR-кодли диплом ҳамда сертификатлар электрон шаклда берилади.
“Энди кимдир қўлида диплом билан бир жойга бориб, мен бу ерда совриндор бўлганман, бу ерда биринчи ўрин олганман, деган гаплар бўлмайди. Диплом ва сертификатлар "ERP sport" базасида бошқа платформалар билан интеграциялашган бўлади. Яъни ОТМларга ҳужжат топшираётганда дипломларга имтиёз бериладиган бўлса, уни уни кўрсатиш шарт эмас. База интеграциялашган ҳолда ўзи текшириб юборади, ҳақиқатдан бор ёки йўқлигини тасдиқлаб беради. Ва бу билан қалбаки диплом ва қалбаки сертификатларнинг олди олинади”, - дейди вазир ўринбосари.
Исмаиловнинг айтишича, спорт турларида катталар, ёшлар ва ўсмирлар бўйича тренерлар штатлари каби барча штатлар жорий этилади.
"Олимпия терма жамоалари ташкил этиладиган марказда бугунги кундаги мавжуд штат бирликларимизга етарли иш жойи мавжуд. Фақат эндиликда янги талаб этиладиган малакага уларнинг қанчалик мос келиши, маълумоти, уларнинг тажрибалари ҳисобга олинади. Ҳеч ким кўчада қолмайди демоқчиман", - дейди у.

Ўзбекистонда Олимпия терма жамоалари маркази ташкил этилади.
Спорт вазири ўринбосарининг кўра, марказ гимнастика, енгил атлетика, спорт ўйинлари, сув спорт турлари, қишки ва мураккаб техник спорт турлари ҳамда яккакураш спорт турлари бўйича фаолият олиб боради.
Янги марказ тугатилаётган республика олий спорт маҳорати мактабларининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади ҳамда Олимпия шаҳарчасига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилади