"Sputnik"да Ўзбекистон ва ЕОИИ божхона ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинади
"Sputnik"да Ўзбекистон ва ЕОИИ божхона ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинади
Sputnik Ўзбекистон
19 ноябрь куни Sputnik матбуот марказида Куат Рахимов брифинг ўтказади. Унда Ўзбекистон ва ЕОИИ божхона ҳамкорлиги, маълумот алмашиш, рақамлаштириш ва электрон савдо бўйича янги қоидалар муҳокама қилинади.
Sputnik халқаро мультимедиа матбуот марказида Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) Божхона қонунчилиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти департаменти директори Куат Раҳимовнинг брифинги бўлиб ўтади.Тадбир 19 ноябрь соат 10.00да бошланади.Брифингда Ўзбекистон ва ЕОИИ ўртасидаги божхона ҳамкорлигини ривожлантириш, товарлар ва транспорт воситалари тўғрисидаги маълумотларни алмашиш бўйича битим тайёрлаш масалалари муҳокама қилинади.Шунингдек, божхона маъмуриятчилигини рақамлаштириш ва электрон савдони тартибга солишнинг янги қоидалари ҳақида сўз боради.
Ўзбекистон ва ЕОИИ божхона ҳамкорлиги, ахборот алмашиш, рақамлаштириш ва электрон савдонинг янги қоидаларини муҳокама қилади.
Sputnik халқаро мультимедиа матбуот марказида Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) Божхона қонунчилиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти департаменти директори Куат Раҳимовнинг брифинги бўлиб ўтади.
Тадбир 19 ноябрь соат 10.00да бошланади.
Брифингда Ўзбекистон ва ЕОИИ ўртасидаги божхона ҳамкорлигини ривожлантириш, товарлар ва транспорт воситалари тўғрисидаги маълумотларни алмашиш бўйича битим тайёрлаш масалалари муҳокама қилинади.
Шунингдек, божхона маъмуриятчилигини рақамлаштириш ва электрон савдони тартибга солишнинг янги қоидалари ҳақида сўз боради.
ЕОИИ
Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.