Вашингтоннинг тарихий боғида Мирзиёев совға қилган ўзбек айвонлари ўрнатилди

© Соцсети Ф.СидиковаВ Вашингтоне установили две узбекские айваны, подаренные Мирзиёевым
В Вашингтоне установили две узбекские айваны, подаренные Мирзиёевым - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.11.2026
Oбуна бўлиш
Икки айвон АҚШ мустақиллигининг 250 йиллигига бағишланган. Улар 200 йиллик тоғ ёнғоғи дарахтлари ёғочидан ясалиб, ўймакорлик билан безатилган.
ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. Вашингтондаги West Potomac Park ҳудудида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Дональд Трамп ва Америка халқига совға қилган иккита анъанавий ўзбек айвони ўрнатилди. Улар ҳақида АҚШ Миллий парклар хизмати сайтида маълумот берилган.
Айвонлар АҚШ мустақиллигининг 250 йиллиги ва Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган. Трамп уларни Америка халқи номидан қабул қилган.
Миллий парклар хизматига кўра, ўзбекистонлик усталар ҳар бир айвонни 200 йиллик тоғ ёнғоғи дарахтлари ёғочидан ясаган. Устунлар ўймакорлик, том қисмлари эса мураккаб нақшлар билан безатилган. Ёғоч безакларни ёритувчи энергия тежамкор LED чироқлар айвонларга кечқурун ўзгача кўрк бағишлайди.
© Национальная парковая служба СШАВ Вашингтоне установили две узбекские айваны, подаренные Мирзиёевым
В Вашингтоне установили две узбекские айваны, подаренные Мирзиёевым - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.11.2026
В Вашингтоне установили две узбекские айваны, подаренные Мирзиёевым
Сайтда мазкур иншоотлар ташриф буюрувчиларга ўзбек ҳунармандчилиги, маданияти ва меҳмондўстлиги билан танишиш имконини бериши таъкидланган.
© Соцсети Ф.СидиковаВ Вашингтоне установили две узбекские айваны, подаренные Мирзиёевым
В Вашингтоне установили две узбекские айваны, подаренные Мирзиёевым - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.11.2026
В Вашингтоне установили две узбекские айваны, подаренные Мирзиёевым
Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Фурқат Сиддиқов ҳам ижтимоий тармоқда айвонлар ўрнатилганини маълум қилди. Унинг билдиришича, улар сайёҳлар учун ўзбек маданияти ва санъати билан танишиш, АҚШдаги ўзбек диаспораси учун эса миллий анъаналарни сақлаш ва маданий тадбирлар ўтказиш маскани бўлиб хизмат қилади.

West Potomac Park — Вашингтондаги тарихий боғ бўлиб, унинг ҳудудида Авраам Линкольн, Томас Жефферсон ва Мартин Лютер Кинг ёдгорликлари жойлашган. Боғ Тайдл-Бейсин сув ҳавзаси атрофидаги сакура дарахтлари билан ҳам машҳур. Бу ерда АҚШ тарихига бағишланган муҳим мемориаллар ва сайр масканлари жамланган.

КенгайтиришЙиғиштириш
Заявление президента США Д. Трампа - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.08.2026
Мирзиёев Трампга совға қилган ўзбек айвонлари Вашингтонда ўрнатилади
Янгиликлар лентаси
0