Меъморчилик ва илмда акс этган мерос: Самарқанддаги Имом Бухорий мажмуаси — фото

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Оқ мармарли фасадлар, 75 метрлик миноралар ва тўққиз павильонли музей: янгиланган мажмуа буюк аллома меросини қандай очиб беради?
ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik, Баҳром Ҳатамов. Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасига келганлар алломанинг мақбарасини зиёрат қилиб, унинг илмий мероси билан ҳам танишишлари мумкин. Имом Бухорий умрини ҳадисларни тўплаш ва уларнинг ишончлилигини текширишга бағишлаган.
Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасини сақлаш департаменти матбуот котиби Аслиддин Мустафоев Sputnik Ўзбекистон мухбири билан суҳбатда "Саҳиҳул Бухорий" нега юксак қадрланишини алломанинг ҳадисларни саралашдаги талабчанлиги билан изоҳлади.
"У зот ҳадис ровийларининг ҳаёти, ахлоқий поклиги, хотираси ва ишончлилигини ўта қатъий ҳамда пухта илмий мезонлар асосида синчковлик билан ўрганган", — дейди Аслиддин Мустафоев.
Имон ва илм ўртасидаги бу боғлиқлик мажмуа қиёфасида ҳам акс этган. Умумий майдони 63,2 гектар бўлган мажмуада мақбара, 10 минг кишилик масжид, музей ва кенг айвонлар жойлашган. Пештоқлар ва айвон деворларига Қуръони карим оятлари ҳамда "Саҳиҳул Бухорий"дан ҳадислар битилган.
Ҳар бири 75 метр баландликдаги тўртта минора, гумбазлар, тош ўймакорлиги ва ҳандасий нақшлар мажмуанинг меъморий қиёфасини белгилайди. Безак ишларида Грециянинг Тасос оролидан келтирилган оқ мармардан, шунингдек, Туркия, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатлардан олиб келинган тошлардан фойдаланилган. Қурилишда ўзбекистонлик усталар билан бирга хорижлик мутахассислар ҳам иштирок этган.
Масжиднинг 38×38 метрли марказий қисми устунсиз қурилган. Шу ечим туфайли жамоат намози учун кенг ва яхлит жой ҳосил бўлган.
Мажмуадаги музей Туркиянинг "Outdoor Factory" компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилган.

"9 та павильондан иборат инновацион музей Имом Бухорийнинг ҳаёти ва бой илмий мероси, ислом маърифати ривожига қўшган беқиёс ҳиссасини намоён этади", — дейди Аслиддин Мустафоев.

Экспозицияларда бошқа буюк муҳаддислар ҳақида ҳам маълумот берилган. Ташриф буюрувчилар ҳадислар қандай тўплангани ва ёзиб олингани, муҳаддислар уларнинг ишончлилигини қандай текширгани билан танишишлари мумкин.
© Sputnik / Бахром Хатамов

Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси

Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси - Sputnik Ўзбекистон
1/19

Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси

© Sputnik / Бахром Хатамов

Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси

Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси - Sputnik Ўзбекистон
2/19

Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси

© Sputnik / Бахром Хатамов

Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси

Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси - Sputnik Ўзбекистон
3/19

Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси

© Sputnik / Бахром Хатамов

Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси

Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси - Sputnik Ўзбекистон
4/19

Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси

© Sputnik / Бахром Хатамов

Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси

Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси - Sputnik Ўзбекистон
5/19

Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси

© Sputnik / Бахром Хатамов

Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси

Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси - Sputnik Ўзбекистон
6/19

Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси

© Sputnik / Бахром Хатамов

Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси

Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси - Sputnik Ўзбекистон
7/19

Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси

© Sputnik / Бахром Хатамов

Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси

Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси - Sputnik Ўзбекистон
8/19

Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси

© Sputnik / Бахром Хатамов

Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси

Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси - Sputnik Ўзбекистон
9/19

Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси

© Sputnik / Бахром Хатамов

Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси

Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси - Sputnik Ўзбекистон
10/19

Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси

© Sputnik / Бахром Хатамов

Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси

Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси - Sputnik Ўзбекистон
11/19

Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси

© Sputnik / Бахром Хатамов

Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси

Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси - Sputnik Ўзбекистон
12/19

Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси

© Sputnik / Бахром Хатамов

Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси

Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси - Sputnik Ўзбекистон
13/19

Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси

© Sputnik / Бахром Хатамов

Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси

Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси - Sputnik Ўзбекистон
14/19

Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси

© Sputnik / Бахром Хатамов

Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси

Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси - Sputnik Ўзбекистон
15/19

Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси

© Sputnik / Бахром Хатамов

Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси

Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси - Sputnik Ўзбекистон
16/19

Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси

© Sputnik / Бахром Хатамов

Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси

Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси - Sputnik Ўзбекистон
17/19

Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси

© Sputnik / Бахром Хатамов

Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси

Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси - Sputnik Ўзбекистон
18/19

Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси

© Sputnik / Бахром Хатамов

Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси

Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси - Sputnik Ўзбекистон
19/19

Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси

Янгиликлар лентаси
0