https://sputniknews.uz/20261116/zelenskyy-usa-trump-bayden-noshukurlik-62033341.html
Олдин Трамп, энди Байден ҳам: АҚШнинг собиқ президенти Зеленскийни ношукур деб атади
Олдин Трамп, энди Байден ҳам: АҚШнинг собиқ президенти Зеленскийни ношукур деб атади
Sputnik Ўзбекистон
Жо Байден ўз мемуарларида Зеленскийнинг қайсарлиги ва етарлича миннатдор эмаслигини ёзди. Илгари Дональд Трамп ҳам шундай эътироз билдирган. Байденнинг аввалги норозилиги ҳақида Столтенберг нималар деган?
2026-11-16T10:05+0500
2026-11-16T10:05+0500
2026-11-16T10:05+0500
жей вэнс
дунё янгиликлари
сиёсат
дональд трамп
жо байден
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/05/0a/43817784_0:0:3072:1728_1920x0_80_0_0_6dd26852f5e130c465a6a2d74993cb6a.jpg
ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. АҚШнинг собиқ президенти Жо Байден ўз мемуарларида Владимир Зеленский билан мулоқотлари осон кечмаганини маълум қилди. Бу ҳақда АҚШ нашрларига таяниб, РИА Новости хабар берди.Байден Зеленскийдан аввал ҳам норози бўлганАҚШнинг собиқ президенти Зеленскийнинг хатти-ҳаракатларидан аввал ҳам норози бўлган. НАТОнинг собиқ бош котиби Йенс Столтенберг ўз мемуарларида 2023 йилда Вильнюсда бўлиб ўтган альянс саммитидаги воқеани эслаган.Ўшанда Зеленский Украинанинг НАТОга аъзо бўлиши бўйича аниқ муддат белгиланмаганини очиқ танқид қилган. Столтенбергнинг эслашича, Зеленскийнинг бу чиқиши Байденнинг ғашига теккан ва у Зеленскийни одобдан ташқари ибора ишлатиб, "бошоғриқ" деб атаган.Трамп ҳам Зеленскийни миннатдор эмасликда айблаган2025 йил 28 февралда Оқ уйда Дональд Трамп ва Зеленский ўртасидаги учрашув кескин баҳсга айланган.АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс ҳам Зеленскийдан миннатдорлик билдиришни талаб қилган.Зеленский эса Америка халқига ва АҚШ раҳбариятига кўп марта раҳмат айтганини таъкидлаган.Шу билан бирга, Байден ўзб мемуарларида Зеленскийнинг актёрлик тажрибаси уруш даврида раҳбарлик қилиш учун яхши тайёргарлик бўлганини ҳам таъкидлаган.Аввалроқ Зеленскийнинг собиқ матбуот котиби Юлия Мендель ҳам уни жуда яхши актёр деб атаган эди. Бироқ Мендель Зеленскийнинг камера олдидаги қиёфаси билан ҳақиқий хатти-ҳаракатлари ўртасида катта фарқ борлигини ҳам айтган.
https://sputniknews.uz/20250214/ukraina-kelishuv-vens-47961240.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/05/0a/43817784_125:0:2856:2048_1920x0_80_0_0_e3cccbd2285e38736319b716c1ef38c9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жей вэнс, дунё янгиликлари, сиёсат, дональд трамп, жо байден
жей вэнс, дунё янгиликлари, сиёсат, дональд трамп, жо байден
Олдин Трамп, энди Байден ҳам: АҚШнинг собиқ президенти Зеленскийни ношукур деб атади
Байден мемуарларида Зеленскийни қайсар ва етарлича миннатдор бўлмаган шахс сифатида тасвирлади. Трамп ҳам илгари унга шундай эътироз билдирган.
ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. АҚШнинг собиқ президенти Жо Байден ўз мемуарларида Владимир Зеленский билан мулоқотлари осон кечмаганини маълум қилди. Бу ҳақда АҚШ нашрларига таяниб, РИА Новости
хабар берди.
"Шахсий суҳбатларимизда у баъзан кайфияти ўзгарувчан ва қайсар бўларди, мен кутганимчалик миннатдорлик ҳам билдирмасди", — деб ёзган Байден.
Байден Зеленскийдан аввал ҳам норози бўлган
АҚШнинг собиқ президенти Зеленскийнинг хатти-ҳаракатларидан аввал ҳам норози бўлган. НАТОнинг собиқ бош котиби Йенс Столтенберг ўз мемуарларида 2023 йилда Вильнюсда бўлиб ўтган альянс саммитидаги воқеани эслаган.
Ўшанда Зеленский Украинанинг НАТОга аъзо бўлиши бўйича аниқ муддат белгиланмаганини очиқ танқид қилган. Столтенбергнинг эслашича, Зеленскийнинг бу чиқиши Байденнинг ғашига теккан ва у Зеленскийни одобдан ташқари ибора ишлатиб, "бошоғриқ" деб атаган.
Трамп ҳам Зеленскийни миннатдор эмасликда айблаган
2025 йил 28 февралда Оқ уйда Дональд Трамп ва Зеленский ўртасидаги учрашув кескин баҳсга айланган.
Трамп Киевга кўрсатилган ҳарбий ёрдамни эслатиб, Зеленский етарлича миннатдорлик билдирмаётганини айтган.
АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс ҳам Зеленскийдан миннатдорлик билдиришни талаб қилган.
Зеленский эса Америка халқига ва АҚШ раҳбариятига кўп марта раҳмат айтганини таъкидлаган.
Шу билан бирга, Байден ўзб мемуарларида Зеленскийнинг актёрлик тажрибаси уруш даврида раҳбарлик қилиш учун яхши тайёргарлик бўлганини ҳам таъкидлаган.
Аввалроқ Зеленскийнинг собиқ матбуот котиби Юлия Мендель ҳам уни жуда яхши актёр деб атаган эди. Бироқ Мендель Зеленскийнинг камера олдидаги қиёфаси билан ҳақиқий хатти-ҳаракатлари ўртасида катта фарқ борлигини ҳам айтган.