Пресс-центр Sputnik Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2024
Матбуот маркази
Sputnik Ўзбекистон матбуот маркази “Россия сегодня” халқаро медиа гуруҳи таркибига киради. Матбуот-маркази рақами: +99897 190 71 78

"Sputnik"да "ЕОИИда ишлаш", "ақлли шаҳарлар" ва сунъий интеллект муҳокама қилинади

© SputnikПресс-центр Sputnik Узбекистан
Пресс-центр Sputnik Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.11.2026
Oбуна бўлиш
Видеокўприкда рақамли лойиҳалар натижалари, сунъий интеллект имкониятлари ва "ақлли шаҳарлар" соҳасидаги ҳамкорлик муҳокама қилинади.
Sputnik халқаро мультимедиа матбуот марказида "ЕОИИ мамлакатларининг рақамли лойиҳалари" мавзусида Москва — Минск — Остона — Бишкек — Ереван — Тошкент видеокўприги бўлиб ўтади.
Москвадан иштирокчи:
- Евроосиё тараққиёт банки бошқаруви раиси ўринбосари, банкнинг Рақамли ташаббуслар жамғармаси куратори Тигран Саркисян.
Тадбирда Евроосиё тараққиёт банки Рақамли ташаббуслар жамғармасининг 2026 йилдаги фаолияти, ЕОИИ мамлакатларида амалга оширилаётган рақамли лойиҳалар натижалари ва сунъий интеллектнинг Евроосиё интеграциясига таъсири муҳокама қилинади.
Шунингдек, сунъий интеллектдан "ЕОИИда ишлаш" платформасида фойдаланиш имкониятлари ва "ақлли шаҳарлар" соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларига эътибор қаратилади.
Тадбир 24 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 15:00 да бошланади.
Янгиликлар лентаси
0