Тошкентда Ўзбекистон халқ рассоми Рустам Худойбергановнинг 80 йиллигига бағишланган “Ранглар оҳанги” кўргазмаси очилди. Унда рассомнинг сўнгги икки йилда яратган асарлари намойиш этилмоқда.
Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида халқ рассоми Рустам Худойбергановнинг 80 йиллигига бағишланган “Ранглар оҳанги” шахсий кўргазмаси очилди. Унда ижодкорнинг сўнгги икки йилда яратган асарлари намойиш этилмоқда.Тарихий мавзудаги асарлари билан танилган рассом бу гал қадимий шаҳарлар меъморчилиги, табиат манзаралари ва кундалик ҳаётга мурожаат қилган.Ёрқин ранглар, уларнинг ўзаро уйғунлиги ва алмашинуви асарларга ўзига хос маром бағишлайди. Кўргазманинг “Ранглар оҳанги” деб номланиши ҳам бежиз эмас.1946 йилда Хоразмда туғилган Рустам Худойберганов ижодида воҳанинг қадимий обидалари, кўчалари ва табиат манзаралари алоҳида ўрин тутади. Бу таассуротлар унинг дастгоҳли ва маҳобатли рангтасвир асарларида ўз аксини топган.1996 йилда Парижда рассомнинг шахсий кўргазмаси ўтказилган. Бир йил ўтиб, унинг асарлари Хиванинг 2500 йиллигига бағишланган кўргазмада намойиш этилган.“Ранглар оҳанги” кўргазмаси 12 декабргача давом этади.
Ўзбекистон халқ рассомининг 80 йиллигига бағишланган кўргазмада унинг сўнгги икки йилда яратган асарлари намойиш этилмоқда.
Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида халқ рассоми Рустам Худойбергановнинг 80 йиллигига бағишланган “Ранглар оҳанги” шахсий кўргазмаси очилди. Унда ижодкорнинг сўнгги икки йилда яратган асарлари намойиш этилмоқда.
Тарихий мавзудаги асарлари билан танилган рассом бу гал қадимий шаҳарлар меъморчилиги, табиат манзаралари ва кундалик ҳаётга мурожаат қилган.
Гумбазлар, миноралар, пахса деворлар ва тор кўчалар ҳар бир полотнода ўзгача талқин этилган. Айрим асарларда кўчалар олисга чўзилиб, биноларнинг таниш қиёфаси аниқ кўринади. Бошқаларида эса меъморий шакллар йирик ранг доғлари орқали ифодаланган.
Ёрқин ранглар, уларнинг ўзаро уйғунлиги ва алмашинуви асарларга ўзига хос маром бағишлайди. Кўргазманинг “Ранглар оҳанги” деб номланиши ҳам бежиз эмас.
1946 йилда Хоразмда туғилган Рустам Худойберганов ижодида воҳанинг қадимий обидалари, кўчалари ва табиат манзаралари алоҳида ўрин тутади. Бу таассуротлар унинг дастгоҳли ва маҳобатли рангтасвир асарларида ўз аксини топган.
1996 йилда Парижда рассомнинг шахсий кўргазмаси ўтказилган. Бир йил ўтиб, унинг асарлари Хиванинг 2500 йиллигига бағишланган кўргазмада намойиш этилган.
“Ранглар оҳанги” кўргазмаси 12 декабргача давом этади.