Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИ дорилар бозорида рақобатга тўсқинлик қилувчи муаммоларни аниқлади

© Sputnik / Виталий Тимкив / Медиабанкка ўтишПроизводство препарата азатиоприн на предприятии "ЮжФарм"
Производство препарата  азатиоприн на предприятии  ЮжФарм - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.11.2026
Oбуна бўлиш
ЕИК таҳлили дори воситаларини рўйхатдан ўтказишдаги фарқлар, бозорга кириш тўсиқлари ва давлат харидларига оид муаммоларни кўрсатди.
ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатларида фармацевтика бозорини ўрганиб, рақобатга тўсқинлик қилаётган қатор муаммоларни аниқлади. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати хабар берди.
Таҳлил натижаларини ЕИКнинг рақобат ва монополияга қарши тартибга солиш бўйича вазири Максим Ермолович Москвада ўтказилган халқаро антимонополия конференциясида маълум қилди.
Ўрганиш давомида қуйидаги муаммолар аниқланган:
ЕОИИ давлатларида дори воситаларига оид умумий қоидаларни қўллаш амалиётида фарқлар мавжуд;
Дори воситаларини ягона қоидалар асосида рўйхатдан ўтказиш жараёни мамлакатлар бўйича бир хил кечмаяпти;
Янги компаниялар учун фармацевтика бозорига кириш тўсиқлари юқори;
Давлат харидларида дори воситаларининг ўзаро алмашинувчанлигини аниқлаш билан боғлиқ муаммолар бор.
Ермоловичнинг таъкидлашича, бундай ҳолатлар фармацевтика бозорида рақобат муҳитига таъсир кўрсатмоқда.
Комиссия ўрганиш натижаларини ЕОИИга аъзо давлатларга юборган. Ушбу маълумотлар иттифоқ доирасида рақобатни ривожлантириш бўйича кейинги ишларга асос бўлади.
ЕИК вазири, шунингдек, 2030 йилдан кейинги давр учун ЕОИИни ривожлантириш стратегиясида рақобат сиёсатини янада чуқурлаштириш зарурлигини таъкидлади.
Флаги ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон
ЕОИИ

Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0