https://sputniknews.uz/20261113/uy-joy-subsidiya-61990278.html
Маданият ва санъат соҳаси вакилларига уй-жой сотиб олиш учун субсидия берилади
Маданият ва санъат соҳаси вакилларига уй-жой сотиб олиш учун субсидия берилади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда маданият соҳаси вакилларига ипотека кредити асосида уй-жой сотиб олиш учун субсидия берилади. Субсидия ариза берувчининг асосий иш жойидаги ҳудуд доирасида қурилган квартиралар учун йўналтирилади. Ариза берувчи субсидия олиш учун Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали мурожаат қилади.
2026-11-13T14:23+0500
2026-11-13T14:23+0500
2026-11-13T14:23+0500
жамият
субсидия
ўзбекистон
маданият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1417/75/14177537_0:0:3071:1728_1920x0_80_0_0_a119f0ecb5182bf6654f20a305e01371.jpg
ТОШКЕНТ, 13 ноя – Sputnik. Ўзбекистонда маданият соҳаси вакилларига ипотека кредити асосида уй-жой сотиб олиш учун субсидия берилади. Ҳукуматнинг тегишли низоми билан субсидия ажратиш тартиби белгиланди. Субсидиялар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан қайта молиялаштириладиган ипотека кредитлари доирасида бирламчи уй-жой бозоридан квартираларни сотиб олиш учун ажратилади.Субсидия ариза берувчининг асосий иш жойидаги ҳудуд доирасида қурилган квартиралар учун йўналтирилади. Ариза берувчи субсидия олиш учун Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали мурожаат қилади.Низомга мувофиқ, ариза берувчиларнинг белгиланган мезонларга мослиги ахборот тизимлари орқали автоматик текширилади.Жумладан, қуйидаги ҳолатлар ҳисобга олинади:Субсидия бир оилага фақат бир марта ажратилади.Субсидия ажратилиши тўғрисида хабарнома олган ариза берувчи бирламчи бозордан квартирани ипотека кредити асосида сотиб олиш учун қурилиш ташкилоти ёки девелопер билан шартнома тузади.Агар бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун ажратилган субсидиядан у ўтказилган кундан бошлаб 30 кун ичида фойдаланилмаса, банк ушбу маблағни республика бюджетига қайтаради.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1417/75/14177537_153:0:2884:2048_1920x0_80_0_0_b48480bdcdc5eb26da8127a95ef1529f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, субсидия, ўзбекистон, маданият
жамият, субсидия, ўзбекистон, маданият
Маданият ва санъат соҳаси вакилларига уй-жой сотиб олиш учун субсидия берилади
Субсидия ариза берувчининг асосий иш жойи жойлашган ҳудудда қурилган квартиралар учун берилади.
ТОШКЕНТ, 13 ноя – Sputnik. Ўзбекистонда маданият соҳаси вакилларига ипотека кредити асосида уй-жой сотиб олиш учун субсидия берилади. Ҳукуматнинг тегишли низоми билан субсидия ажратиш тартиби
белгиланди. Субсидиялар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан қайта молиялаштириладиган ипотека кредитлари доирасида бирламчи уй-жой бозоридан квартираларни сотиб олиш учун ажратилади.
Субсидия ариза берувчининг асосий иш жойидаги ҳудуд доирасида қурилган квартиралар учун йўналтирилади.
Ариза берувчи субсидия олиш учун Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали мурожаат қилади.
Низомга мувофиқ, ариза берувчиларнинг белгиланган мезонларга мослиги ахборот тизимлари орқали автоматик текширилади.
Жумладан, қуйидаги ҳолатлар ҳисобга олинади:
ариза берувчи ва унинг турмуш ўртоғининг биргаликдаги даромадлари белгиланган мезонларга мос бўлиши;
ариза берувчи ва унинг турмуш ўртоғи номида Ўзбекистоннинг ҳеч бир ҳудудида сўнгги 2 йил давомида мулк ҳуқуқи асосида турар жой бўлмаган бўлиши;
ариза берувчининг маданият, санъат ва адабиёт соҳаларида камида 3 йиллик иш стажига эга бўлиши;
тегишли соҳада фаолият юритиш учун сўнгги 3 йил давомида лицензияга эга бўлиши ва бошқа мезонлар.
Субсидия бир оилага фақат бир марта ажратилади.
Субсидия ажратилиши тўғрисида хабарнома олган ариза берувчи бирламчи бозордан квартирани ипотека кредити асосида сотиб олиш учун қурилиш ташкилоти ёки девелопер билан шартнома тузади.
Агар бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун ажратилган субсидиядан у ўтказилган кундан бошлаб 30 кун ичида фойдаланилмаса, банк ушбу маблағни республика бюджетига қайтаради.