Ўзбекистонда неча фоиз аҳоли олий маълумотли?

Oбуна бўлиш
Олий маълумотли аҳоли сони очиқланди.
Ўзбекистонда 3,27 миллион киши ёки 15 ва ундан катта ёшдаги аҳолининг 12 фоизи олий ёки олий таълимдан кейинги маълумотга эга.
Эълон қилинган маълумотларга кўра, энг катта гуруҳни умумий ўрта маълумотли аҳоли ташкил этади – 11,6 миллион киши ёки 15 ёшдан ошган аҳолининг 42,8 фоизи. Яна 9,7 миллион киши (35,8 фоиз) ўрта махсус ва касб-ҳунар маълумотига эга.
Ҳар 1 000 нафар 15 ёш ва ундан катта аҳолига 120 нафар олий ва олий таълимдан кейинги, 358 нафар ўрта махсус ва профессионал ҳамда 428 нафар умумий ўрта маълумотли шахс тўғри келади.
Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 1 октябрь ҳолатига доимий аҳоли сони 39,5 млн кишини ташкил этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0