Ўзбекистоннинг захиралари 2,96 млрд долларга камайди, аммо олтин ҳажми ошди

Oбуна бўлиш
1 ноябрь ҳолатига захиралар 63,625 млрд долларни ташкил этди. Олтиннинг жисмоний ҳажми эса 454 тоннага яқинлашди.
2026 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига Ўзбекистоннинг халқаро олтин-валюта захиралари 63,625 млрд долларни ташкил этди. Бу 1 октябрга нисбатан 2,963 млрд долларга кам.
Захираларнинг асосий қисми олтиндан иборат — 58,044 млрд доллар. Унинг қиймати бир ойда 2,041 млрд долларга пасайган.
Олтиннинг жисмоний ҳажми эса ошган: 1 октябрдаги 14,3 млн трой унциядан (тахминан 445 тонна) 1 ноябрда 14,6 млн трой унцияга (454 тонна) етган.
Хорижий валюта захиралари 5,012 млрд долларни ташкил этди. Шундан 1,149 млрд доллари қимматли қоғозларга тўғри келади.
Янгиликлар лентаси
0