https://sputniknews.uz/20261109/ijtimoiy-tarmoq-tahlil-etishmaslik-61878569.html
Ўзбекистонликларнинг қарийб 25 фоизи ижтимоий тармоқларда чуқур таҳлил етишмаслигини айтди
Ўзбекистонликларнинг қарийб 25 фоизи ижтимоий тармоқларда чуқур таҳлил етишмаслигини айтди
Sputnik Ўзбекистон
Сўров қатнашчиларининг 24,5 фоизи ижтимоий тармоқларда чуқур таҳлил, 17,9 фоизи эса мураккаб воқеаларга содда изоҳлар етишмаслигини билдирган. 09.11.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-11-09T18:15+0500
2026-11-09T18:15+0500
2026-11-09T18:15+0500
iii россия-ўзбекистон медиа-форуми
оав
янгиликлар
тадқиқот
журналист
телеграмм
ижтимоий тармоқ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/09/61876760_0:226:2560:1666_1920x0_80_0_0_9fb62265cd838e72979ee333d3b2fe5b.jpg
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда сўровда қатнашганларнинг 24,5 фоизи ижтимоий тармоқларда чуқур таҳлилий материаллар, 17,9 фоизи эса мураккаб воқеаларни содда тилда тушунтирувчи материаллар етишмаслигини билдирган. Бу ҳақда Масс-медиа фонди директори Жаҳонгир Азимов III Россия–Ўзбекистон медиафорумида маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.Азимов Ўзбекистоннинг барча 14 ҳудудида ўтказилган миллий медиаистеъмол тадқиқоти натижаларига тўхталди. Унда 18 ёшдан катта 1411 нафар фуқаро иштирок этган.Сўров натижаларига кўра, ахборот истеъмолида қуйидаги кўрсаткичлар қайд этилган:Азимов Telegram ҳақидаги маълумотларни телевидениенинг аҳамияти пасайгани сифатида талқин қилиш тўғри эмаслигини таъкидлади.Хусусан, сўров қатнашчиларининг 44,3 фоизи телевидениени энг ишончли ахборот манбаи деб ҳисоблаган. Telegram каналларига ишонч билдирганлар улуши эса 11,3 фоизни ташкил этган.Медиа истеъмолидаги бу фарқни ҳисобга олиш муҳим: одамлар янгиликларни бир платформадан олиши, аммо бошқа манбага кўпроқ ишониши мумкин.У Россия билан ҳамкорликда таҳлилий лонгридлар, шарҳлар ва бошқа замонавий журналистик форматларни ривожлантириш, шунингдек, мутахассислар ўртасида тажриба алмашиш муҳимлигини қайд этди.
https://sputniknews.uz/20260328/qiziqarli-yangiliklar-qanday-yaratiladi-sputnikpro-mahorat-darsi-56564785.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/09/61876760_0:0:2560:1920_1920x0_80_0_0_f2aff844085b9fa6cf8b3cb794d4bdaa.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
оав, янгиликлар, тадқиқот, журналист, телеграмм, ижтимоий тармоқ
оав, янгиликлар, тадқиқот, журналист, телеграмм, ижтимоий тармоқ
Ўзбекистонликларнинг қарийб 25 фоизи ижтимоий тармоқларда чуқур таҳлил етишмаслигини айтди
Сўров қатнашчиларининг 24,5 фоизи ижтимоий тармоқларда чуқур таҳлил, 17,9 фоизи эса мураккаб воқеаларга содда изоҳлар етишмаслигини билдирган.
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда сўровда қатнашганларнинг 24,5 фоизи ижтимоий тармоқларда чуқур таҳлилий материаллар, 17,9 фоизи эса мураккаб воқеаларни содда тилда тушунтирувчи материаллар етишмаслигини билдирган. Бу ҳақда Масс-медиа фонди директори Жаҳонгир Азимов III Россия–Ўзбекистон медиафорумида маълум қилди, деб хабар бермоқда
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Азимов Ўзбекистоннинг барча 14 ҳудудида ўтказилган миллий медиаистеъмол тадқиқоти натижаларига тўхталди. Унда 18 ёшдан катта 1411 нафар фуқаро иштирок этган.
Тадқиқот аҳоли нафақат янгиликларни олиш, балки воқеалар сабабини тушуниш ва уларнинг кундалик ҳаётга таъсирини билишга ҳам қизиқишини кўрсатди.
Сўров натижаларига кўра, ахборот истеъмолида қуйидаги кўрсаткичлар қайд этилган:
51,6 фоиз янгиликларни Telegram каналлари орқали олади;
44,6 фоиз янгилик манбаи сифатида телевидениени кўрсатган;
41,6 фоиз ижтимоий тармоқлардан фойдаланади;
67,5 фоиз телевизион контент томоша қилади.
Азимов Telegram ҳақидаги маълумотларни телевидениенинг аҳамияти пасайгани сифатида талқин қилиш тўғри эмаслигини таъкидлади.
Хусусан, сўров қатнашчиларининг 44,3 фоизи телевидениени энг ишончли ахборот манбаи деб ҳисоблаган. Telegram каналларига ишонч билдирганлар улуши эса 11,3 фоизни ташкил этган.
Медиа истеъмолидаги бу фарқни ҳисобга олиш муҳим: одамлар янгиликларни бир платформадан олиши, аммо бошқа манбага кўпроқ ишониши мумкин.
Азимовнинг фикрича, Ўзбекистонда ОАВ учун аудитория талабига мос таҳлилий материаллар, воқеаларни тушунтирувчи мақолалар ва ҳаётий мавзулардаги контент яратиш имкониятлари мавжуд.
У Россия билан ҳамкорликда таҳлилий лонгридлар, шарҳлар ва бошқа замонавий журналистик форматларни ривожлантириш, шунингдек, мутахассислар ўртасида тажриба алмашиш муҳимлигини қайд этди.