https://sputniknews.uz/20261109/dunyo-ozgarishlar-globallashuv-suverenitet-61860860.html
Глобаллашувдан суверенитетга: Лукьянов дунёдаги ўзгаришлар ҳақида
Глобаллашувдан суверенитетга: Лукьянов дунёдаги ўзгаришлар ҳақида
Sputnik Ўзбекистон
"Валдай" клуби илмий директори Фёдор Лукьянов Россия–Ўзбекистон медиафорумида глобаллашув, давлат суверенитети, халқаро ҳамкорлик ва миллий ўзликни сақлашда оммавий ахборот воситаларининг ўрни ҳақида гапирди.
2026-11-09T13:05+0500
2026-11-09T13:05+0500
2026-11-09T13:05+0500
iii россия-ўзбекистон медиа-форуми
оав
форум
россия
ўзбекистон
ҳамкорлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/09/61853332_381:619:2730:1940_1920x0_80_0_0_08c73b8ce01dbcb1ad6599d4bed524ed.jpg
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Дунё глобаллашувдан суверенитетни мустаҳкамлашга интилиш даврига ўтмоқда. Бироқ давлатлар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик сақланиб қолади ва халқаро ҳамкорликдан воз кечиш тараққиётдан ортда қолишга олиб келади.Бу ҳақда "Валдай" халқаро мунозара клубини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси илмий директори Фёдор Лукьянов III Россия–Ўзбекистон медиафорумида маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.Лукьяновнинг таъкидлашича, дунё тараққиётида бурилиш даври бошланган. Мамлакатлар ўртасида ҳарбий-сиёсий ва иқтисодий тўсиқлар кўпаймоқда, бироқ жаҳон тизими ўзаро боғлиқлигини сақлаб қолмоқда.Унинг фикрича, аввалги глобаллашув даврида давлатлар ўртасидаги чегара ва тўсиқларни камайтиришга интилиш устунлик қилган бўлса, энди миллий суверенитетни мустаҳкамлаш асосий вазифалардан бирига айланмоқда.Бироқ бу ташқи дунёдан ажралиб қолишни англатмайди.Унинг таъкидлашича, суверенитет бир вақтнинг ўзида мамлакатнинг ички ривожланишини мустақил белгилаш ва халқаро ҳамкорликда иштирок этиш имкониятини англатади.Бу жараёнда ОАВларнинг аҳамияти янада ортиб бормоқда. Медиа давлатлар ва жамиятлар ўртасидаги алоқаларни сақлаш, ўзаро тушунишни мустаҳкамлаш ва ахборот алмашинувини таъминлашда муҳим ўрин тутади.Лукьянов пандемия ва сўнгги ҳарбий-сиёсий инқирозлар қўшни ва яқин мамлакатлар ўртасидаги бевосита ҳамкорликнинг аҳамиятини яна бир бор кўрсатганини таъкидлади.Шу билан бирга, Лукьянов мамлакатлар модернизация жараёнида миллий ўзлигини йўқотмаслиги кераклигини таъкидлади. Унинг айтишича, технологик ва ижтимоий тараққиёт билан бирга, асрлар давомида шаклланган маданият ва анъаналарни сақлаш суверенитетнинг муҳим шартларидан биридир.
https://sputniknews.uz/20260214/globalizatsiya-goyasi-axmoqlik-bolib-chiqdi--rubio-55704381.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/09/61853332_614:461:2730:2048_1920x0_80_0_0_f09678cf6c337ba32daf2ffdc9510e22.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
оав, форум, россия, ўзбекистон, ҳамкорлик
оав, форум, россия, ўзбекистон, ҳамкорлик
Глобаллашувдан суверенитетга: Лукьянов дунёдаги ўзгаришлар ҳақида
Фёдор Лукьянов глобаллашув ўрнини суверенитетни мустаҳкамлаш тенденцияси эгаллаётгани ва бунда ОАВнинг ўрни ортиб бораётганини айтди.
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Дунё глобаллашувдан суверенитетни мустаҳкамлашга интилиш даврига ўтмоқда. Бироқ давлатлар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик сақланиб қолади ва халқаро ҳамкорликдан воз кечиш тараққиётдан ортда қолишга олиб келади.
Бу ҳақда "Валдай" халқаро мунозара клубини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси илмий директори Фёдор Лукьянов III Россия–Ўзбекистон медиафорумида маълум қилди, деб хабар бермоқда
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Лукьяновнинг таъкидлашича, дунё тараққиётида бурилиш даври бошланган. Мамлакатлар ўртасида ҳарбий-сиёсий ва иқтисодий тўсиқлар кўпаймоқда, бироқ жаҳон тизими ўзаро боғлиқлигини сақлаб қолмоқда.
Унинг фикрича, аввалги глобаллашув даврида давлатлар ўртасидаги чегара ва тўсиқларни камайтиришга интилиш устунлик қилган бўлса, энди миллий суверенитетни мустаҳкамлаш асосий вазифалардан бирига айланмоқда.
Бироқ бу ташқи дунёдан ажралиб қолишни англатмайди.
"Замонавий дунёда изоляция қилишга уриниш ортда қола бошлашингнинг кафолатидир", — деди Лукьянов.
Унинг таъкидлашича, суверенитет бир вақтнинг ўзида мамлакатнинг ички ривожланишини мустақил белгилаш ва халқаро ҳамкорликда иштирок этиш имкониятини англатади.
Бу жараёнда ОАВларнинг аҳамияти янада ортиб бормоқда. Медиа давлатлар ва жамиятлар ўртасидаги алоқаларни сақлаш, ўзаро тушунишни мустаҳкамлаш ва ахборот алмашинувини таъминлашда муҳим ўрин тутади.
Лукьянов пандемия ва сўнгги ҳарбий-сиёсий инқирозлар қўшни ва яқин мамлакатлар ўртасидаги бевосита ҳамкорликнинг аҳамиятини яна бир бор кўрсатганини таъкидлади.
Унинг фикрича, Россия ва Ўзбекистон каби мамлакатлар учун икки томонлама мулоқотни ривожлантириш, ўзаро манфаатларни ҳисобга олиш ва бир-бирини тўғри тушуниш айниқса муҳим.
Шу билан бирга, Лукьянов мамлакатлар модернизация жараёнида миллий ўзлигини йўқотмаслиги кераклигини таъкидлади. Унинг айтишича, технологик ва ижтимоий тараққиёт билан бирга, асрлар давомида шаклланган маданият ва анъаналарни сақлаш суверенитетнинг муҳим шартларидан биридир.