Кимётерапия эмас, биотерапия: Шаҳло Турдиқулова саратонни даволаш ҳақида
© Sputnik
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Ўзбек олимлари кўкрак бези ва ошқозон саратонига қарши биотерапевтик препаратлар яратиш устида иш олиб бормоқда.
Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти, профессор, Бутунжаҳон фанлар академиясининг (TWAS) Марказий ва Жанубий Осиё бўйича 2027–2028 йиллардаги вице-президенти Шаҳло Турдиқулова Sputnik мухбирига берган интервьюсида мамлакат илм-фанининг устувор йўналишлари, ўзбек олимларининг халқаро миқёсдаги ютуқлари ва биотехнология соҳасидаги янги лойиҳалар ҳақида сўзлаб берди.
Унинг таъкидлашича, Ўзбекистон олимлари олдида нафақат мамлакатнинг долзарб муаммоларига ечим топиш, балки жаҳон илм-фанига интеграциялашиш вазифаси ҳам турибди.
Суҳбатда, шунингдек, ерларнинг шўрланиши ва сейсмология каби муаммоларни илмий имкониятга айлантириш, халқаро нуфузли журналларда мақолалар чоп этиш ҳамда биотехнологияни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Шаҳло Турдиқулова янги лабораторияларда гриппга қарши вакцина ва онкологик касалликларга қарши биотерапевтик препаратлар ишлаб чиқиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида ҳам маълумот берди. Хусусан, кўкрак бези ва ошқозон саратонига қарши биотерапевтик препаратлар яратиш режалаштирилмоқда.
Тўлиқ интервьюда Ўзбекистон илм-фанининг бугунги имкониятлари, халқаро ҳамкорлик ва келажакдаги илмий режалар ҳақида билиб оласиз.