Ўзбекистон ҳудудларида 1 кг палов тайёрлаш қанчага тушади?

Oбуна бўлиш
Палов қийматини ҳисоблашда масаллиқларнинг ўртача нархлари инобатга олинган.
Миллий статистика қўмитаси 2026 йил октябрь ойи учун Ўзбекистон ҳудудларида бир килограмм палов тайёрлаш қанчага тушишини ҳисоблаб чиқди.
Маълумотларга кўра, палов учун зарур маҳсулотларнинг энг юқори қиймати Тошкент шаҳрида қайд этилди — 134 146 сўм. Сентябрда 132 625 сўм эди.
Энг паст кўрсаткич эса Қорақалпоғистон Республикасида — 113 356 сўмни ташкил этди. Сентябрда 111 955 сўмга тушарди.
Палов қийматини ҳисоблашда кунгабоқар ёғи, пиёз, мол гўшти, сабзи, лазер гуруч, нўхат, зира ва ош тузининг ўртача нархлари инобатга олинган.
Қўмитанинг эслатишича, келтирилган қийматлар палов тайёрлаш учун зарур маҳсулотлар нархи асосида ҳисобланган бўлиб, улар ҳудудларда сотилаётган бир килограмм палов нархини ифодаламайди.
Янгиликлар лентаси
0