https://sputniknews.uz/20261104/vladimir-viloyat-ishlab-chiqarish-uzbekistan-tanlov-61721919.html
Владимир вилоятида ишлаб чиқарилган: Ўзбекистон энг сарасини танлайди
Владимир вилоятида ишлаб чиқарилган: Ўзбекистон энг сарасини танлайди
Sputnik Ўзбекистон
Россиянинг Владимир вилоятида ишлаб чиқарилган эшиклар, тоза хоналар учун модулли тизимлар, бўёқ ва елимлар учун дисперсиялар ҳамда шиша идишлар Ўзбекистон бозорига таклиф этилмоқда. Тўрт корхона маҳсулотлари ҳақида
2026-11-04T12:23+0500
2026-11-04T12:23+0500
2026-11-04T12:23+0500
россия
ичимлик
маҳсулот
бизнес
корхона
ҳамкорлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/04/61720212_0:0:800:451_1920x0_80_0_0_fc5534ae8623cbb772b265aa156bbf97.jpg
Ўзбекистон ва Россия Федерациясининг Владимир вилояти ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш минтақа ташқи иқтисодий фаолиятининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Россиянинг “Халқаро кооперация ва экспорт” миллий лойиҳасини амалга ошириш шароитида Владимир вилояти Экспортни қўллаб-қувватлаш маркази (ЭҚМ) россиялик экспортчиларга кўмаклашишнинг асосий воситаси бўлиб хизмат қилмоқда.Ўзбекистон Республикасининг бўлажак ҳамкорлари учун Владимирвилояти ишлаб чиқарувчиларининг давлат томонидан қўллаб-қувватлаш дастурларидаги иштироки уларнинг ишончли ва виждонан ишлашига яна бир бортасдиқлайди.Бугун биз ўқувчиларимизни Владимир вилоятининг тўртта экспортчи компанияси билан таништирамиз. Улар ўз минтақаларининг Экспортни қўллаб-қувватлаш маркази (ЭҚМ) кўмагида Ўзбекистондаги ҳамкорлар билан узоқ муддатли савдо-иқтисодий алоқаларни йўлга қўйишни мақсад қилган.“Фабрика дверей “КОВРОВ” –ҳамёнбоп нархларда юқори сифатли маҳсулотларни таклиф этувчи Россиядаги йирик хоналараро эшиклар ишлаб чиқарувчисидир. Фабрика Владимир вилоятининг Ковров шаҳрида жойлашган. Фабрика цехлари Европанинг етакчи брендларига мансуб замонавий линиялар билан жиҳозланган бўлиб, бу нуқсонли маҳсулотлар чиқиши хавфини камайтириш ва буюмларнинг техник кўрсаткичларини яхшилаш имконини беради. Ишлаб чиқариш жараёнлари пухта йўлга қўйилганлиги туфайли, талаб этилган ҳажмдаги маҳсулот партиялари белгиланган муддатларда ишлаб чиқарилади. Маҳсулотларни ишлаб чиқаришда ишончли етказиб берувчиларнинг сифатли хомашёларидан фойдаланилади.“Фабрика дверей “Ковров”классик ва замонавий дизайндаги эшикларни (чуқур фрезерланган, багет рамкали ва ойнали моделларни) ишлаб чиқаради. Қурилманинг асосини табиий қарағай ёғочидан ясалган ва МДФ панеллари билан қопланган мустаҳкам каркас ташкил этади. Эшикларни қоплашда асосий урғу эмалли моделларга берилади (асосий ранглар: оқ, фил суяги ранги, кулранг графит, шунингдек, буюртма асосида исталган бошқа туслар). Харидорлар учун яна бир афзаллик — айнан фабрика қувватларида ишлаб чиқариладиган махсус қўшимча буюмлар (эшик кесакилари, ҳошиялар, қўшимча тахтачалар) ҳамда ёқилғи пеллетларини бир йўла харид қилиш имкониятидир.“ФД “Ковров” корхонасининг хоналараро эшиклари нафақат Россияда, балки яқин ва узоқ хорижий мамлакатларда ҳам хонадонлар, офислар, уйлар ва турли хил муассасаларда маконни ажратиш учун жозибадор ҳамда самарали ечим сифатида муносиб шуҳрат қозонди. Фабрика Москва (Россия), Олмаота (Қозоғистон) ва Хўжанд (Тожикистон) шаҳарларида ўз ваколатхоналарига эга. “ФД “КОВРОВ” улгуржи мижозлар учун мўлжалланган мослашувчан дастурлари ҳамда ўз интернет-дўконининг самарали фаолияти туфайли бозорнинг ушбу сегментида салмоқли натижаларга эришди.“БРИФ” компанияси — тоза хоналар учун модулли тизимлар ишлаб чиқарувчи Россия-Сербия қўшма корхонасидир. Ишлаб чиқариш фондларига киритилган сармоялар 1 млрд рублдан ошди. Фабрика Владимир вилоятининг Колчугино шаҳрида жойлашган.2025 йил август ойида корхона тоза хоналар қурилма элементларини ишлаб чиқариш бўйича лойиҳа қувватига чиқди. 2026 йилда “БРИФ” МЧЖ маҳсулотлари “Россия саноат маҳсулотлари” реестрига киритилди. Ушбу маҳсулотлар микро ва радиоэлектроника, фармацевтика, тиббиёт, озиқ-овқат ва микробиология саноати корхоналари, шунингдек, барча йўналишдаги даволаш-профилактика муассасалари ҳамда ҳар хил турдаги лабораторияларда тоза хоналар мажмуасини барпо этишда қўлланилади.Таъминланадиган тозалик синфлари — ISO 8 дан ISO 5 гача ҳамда GMP стандартлари. Тайёр тоза хона ягона технологик мажмуа (деворлар, шифт, фильтр-шамоллатиш машиналари, эшиклар, узатиш бокслари, автоматик назорат тизими ва бошқалар) сифатида ўзимизда ишлаб чиқарилган жиҳозлар билан тўлиқ бутланади. Тоза хоналар учун кафолат муддати — 10 йил. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифати соҳа стандартларига ва энг илғор технологик корхоналарнинг юқори талабларига жавоб беради. Ишлаб чиқариш маданияти Европа даражасида йўлга қўйилган. Буюртмачининг ғоясидан тортиб, лойиҳалаштириш, ускуналарни ишлаб чиқариш ва етказиб бериш, объектни фойдаланишга топшириш ҳамда ишлаб турган мажмуага кейинги хизмат кўрсатишгача бўлган барча хизматлар — мазкур соҳада 20 йиллик тажрибага эга ягона компания томонидан тақдим этилади.Тоза хоналар элементлари технологияси Европа ҳамда Россия Федерациясидаги ҳамкорларнинг йиллар давомида олиб борган фаолиятида синовдан ўтган. Сўнгги 5 йил ичида электроника саноати ва фармацевтика соҳасида фойдаланишга топширилган тоза хоналар объектларининг умумий ҳажми 100 минг м2 дан ошади.“Акрилан” компанияси РОСНАНО гуруҳи таркибига кирувчи, Россия Федерациясида сувли стирол-акрил дисперсияларини ишлаб чиқарувчи етакчи корхона ҳисобланади. Корхона Владимир вилоятида жойлашган. Ўн беш йилдан ортиқ вақт давомида “Акрилан” кенг турдаги пардозлаш ва ҳимоя материаллари: фасад ва интерьер бўёқлари, ёғоч ва металл қопламалари, эмаллар, лаклар, елимлар, герметиклар, шпаклёвкалар, шунингдек, бир ва икки таркибий қисмли суюқ гидроизоляция воситалари учун асосий хомашё бўлиб хизмат қилувчи дисперсияларни яратиб, ишлаб чиқариб келмоқда.Заводда Россия, Япония, Германия ва Финляндиядан келтирилган замонавий автоматлаштирилган ускуналар билан жиҳозланган бир нечта ишлаб чиқариш линиялари мавжуд. Ишлаб чиқариш қувватлари йилига 60 000 тоннагача маҳсулот ишлаб чиқариш имконини беради.Органик синтез жараёнининг тўлиқ, 100% автоматлаштирилгани ишлаб чиқаришнинг барча параметрларини: реакция ҳарорати ва вақтидан тортиб, таркибий қисмлар концентрациясигача аниқ назорат қилишни таъминлайди. Бу эса тайёр маҳсулотнинг барқарор юқори сифатини кафолатлайди.Заводда замонавий ва юқори аниқликдаги асбоб-ускуналар билан жиҳозланган профессионал лаборатория ишлайди. Лабораториянинг техник имкониятлари хомашёнинг дастлабки назоратидан тортиб, тайёр маҳсулот партияларининг якуний синовларигача бўлган сув дисперсияларини тадқиқ қилишнинг тўлиқ циклини ўтказишга имкон беради.“Акрилан” техник қўллаб-қувватлаш маркази мутахассислари мавжуд ишланмалар орасидан мос маҳсулотни танлаш, уларни жорий эҳтиёжларга мослаштириш ёки “нолдан” янги маҳсулот ишлаб чиқишда ёрдам беради.“Акрилан” ҳар бир мижозга шунчаки маҳсулот эмас, балки унинг ўзига хос ишлаб чиқариш талабларига тўлиқ жавоб берадиган кенг қамровли ечим тақдим этишга интилади.“БрендАлко” — ликёр-ароқ, алкоголсиз ичимликлар, озиқ-овқат ва парфюмерия саноатининг эксклюзив ҳамда юксак мақсадли брендлари учун шиша идишлар ишлаб чиқарувчи корхонадир. Компания қадоқлаш соҳасидаги замонавий тенденцияларни кузатиб боради, энг илғор ечимларни жорий этади ва доимий равишда дизайн ҳамда материаллар борасида тажрибалар ўтказади. Шу орқали у мижозларнинг ғояларини мужассам этади, уларни такомиллаштиради ва ҳаётга татбиқ қилади.“БрендАлко” рақобатчилардан яққол ажралиб турадиган, ноёб қадоқларни яратиш бўйича тўлиқ хизматлар мажмуасини таклиф этади. Кўпинча мураккаб геометрик шаклга эга бўлган маҳсулот дизайнини ишлаб чиқиш жараёни, унинг якуний кўринишини тасаввур қилиш учун уч ўлчамли модель яратиш босқичини ҳам ўз ичига олади. Ишлаб чиқариш натижаси эса ҳар доим юқори сифатли маҳсулот бўлиб, у ҳар қандай мураккабликдаги буюмнинг премиум даражада эканлигини мақбул нархларда намоён этади. “БрендАлко” лойиҳаларни турли технологик усулларда амалга ошириш имкониятини тақдим этади, масалан, шишани эритма ҳолатидаёқ деярли ҳар қандай рангга бўяш ёки маҳсулотнинг ўзига хослигини таъкидлайдиган анъанавий ҳамда инновацион безаш технологияларининг кенг танлови. Эксклюзив материаллардан ёрлиқлар ишлаб чиқаришдаги техник имкониятларимиз: кўп қатламли бўрттирма (конгрев), совуқ ва иссиқ усулда зарб босиш, турли хилдаги лаклаш, ламинациялаш ҳамда перфорациялаш ишларини исталган кетма-кетликда бажаришдан иборат. Шунингдек, компания ўз мижозларига шарбатлар, минерал сувлар, соуслар ҳамда алкоголли маҳсулотларнинг премиум сегментига мансуб қадоқларини безашда қўлланиладиган термокиришувчан (слив) ёрлиқлаш усулидан фойдаланиш имкониятини ҳам таклиф этади. Турли хил материалларнинг кенг ассортиментидан фойдаланилади. Қопқоқ танлашда эса энг оммабоп беркитиш воситалари, жумладан, қалпоқчалар, полимер тиқинлар, GPI (Кендо) тиқинлари ҳамда пўкак тиқинлар мавжуд.“БрендАлко” маҳсулотларни сертификатлайди ва декларациядан ўтказади, фитосанитария ҳужжатларини расмийлаштиради ҳамда пухта ўйланган логистика эвазига маҳсулотларни бутун дунё бўйлаб ўз вақтида ва максимал фойда билан жўнатиш учун барча талабларни бажаради.Владимир вилояти маҳсулотларини танлаган Ўзбекистон бизнеси нафақат маҳсулотга, балки сифат кафолатига эга бўлган комплекс ечимларга эга бўлади. “Владимир вилоятида ишлаб чиқарилган” товар белгиси ишончлилик рамзига ва Ўзбекистондаги энг йирик лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш кафолатига айланмоқда.Материал тижорат шартлари асосида чоп этилди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/04/61720212_0:0:712:533_1920x0_80_0_0_d707e92a81f6cd691c4e6560d37c196b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, ичимлик, маҳсулот, бизнес, корхона, ҳамкорлик
россия, ичимлик, маҳсулот, бизнес, корхона, ҳамкорлик
Владимир вилоятида ишлаб чиқарилган: Ўзбекистон энг сарасини танлайди
Компаниялар хабарлари
Владимир вилоятининг 4 корхонаси Ўзбекистонга эшиклар, тоза хоналар тизимлари, дисперсиялар ва шиша идишлар таклиф этмоқда.
Ўзбекистон ва Россия Федерациясининг Владимир вилояти ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш минтақа ташқи иқтисодий фаолиятининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Россиянинг “Халқаро кооперация ва экспорт” миллий лойиҳасини амалга ошириш шароитида Владимир вилояти Экспортни қўллаб-қувватлаш маркази (ЭҚМ) россиялик экспортчиларга кўмаклашишнинг асосий воситаси бўлиб хизмат қилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг бўлажак ҳамкорлари учун Владимирвилояти ишлаб чиқарувчиларининг давлат томонидан қўллаб-қувватлаш дастурларидаги иштироки уларнинг ишончли ва виждонан ишлашига яна бир бортасдиқлайди.
Бугун биз ўқувчиларимизни Владимир вилоятининг тўртта экспортчи компанияси билан таништирамиз. Улар ўз минтақаларининг Экспортни қўллаб-қувватлаш маркази (ЭҚМ) кўмагида Ўзбекистондаги ҳамкорлар билан узоқ муддатли савдо-иқтисодий алоқаларни йўлга қўйишни мақсад қилган.
“Фабрика дверей “КОВРОВ” –ҳамёнбоп нархларда юқори сифатли маҳсулотларни таклиф этувчи Россиядаги йирик хоналараро эшиклар ишлаб чиқарувчисидир. Фабрика Владимир вилоятининг Ковров шаҳрида жойлашган. Фабрика цехлари Европанинг етакчи брендларига мансуб замонавий линиялар билан жиҳозланган бўлиб, бу нуқсонли маҳсулотлар чиқиши хавфини камайтириш ва буюмларнинг техник кўрсаткичларини яхшилаш имконини беради. Ишлаб чиқариш жараёнлари пухта йўлга қўйилганлиги туфайли, талаб этилган ҳажмдаги маҳсулот партиялари белгиланган муддатларда ишлаб чиқарилади. Маҳсулотларни ишлаб чиқаришда ишончли етказиб берувчиларнинг сифатли хомашёларидан фойдаланилади.
“Фабрика дверей “Ковров”классик ва замонавий дизайндаги эшикларни (чуқур фрезерланган, багет рамкали ва ойнали моделларни) ишлаб чиқаради. Қурилманинг асосини табиий қарағай ёғочидан ясалган ва МДФ панеллари билан қопланган мустаҳкам каркас ташкил этади. Эшикларни қоплашда асосий урғу эмалли моделларга берилади (асосий ранглар: оқ, фил суяги ранги, кулранг графит, шунингдек, буюртма асосида исталган бошқа туслар). Харидорлар учун яна бир афзаллик — айнан фабрика қувватларида ишлаб чиқариладиган махсус қўшимча буюмлар (эшик кесакилари, ҳошиялар, қўшимча тахтачалар) ҳамда ёқилғи пеллетларини бир йўла харид қилиш имкониятидир.
“ФД “Ковров” корхонасининг хоналараро эшиклари нафақат Россияда, балки яқин ва узоқ хорижий мамлакатларда ҳам хонадонлар, офислар, уйлар ва турли хил муассасаларда маконни ажратиш учун жозибадор ҳамда самарали ечим сифатида муносиб шуҳрат қозонди. Фабрика Москва (Россия), Олмаота (Қозоғистон) ва Хўжанд (Тожикистон) шаҳарларида ўз ваколатхоналарига эга. “ФД “КОВРОВ” улгуржи мижозлар учун мўлжалланган мослашувчан дастурлари ҳамда ўз интернет-дўконининг самарали фаолияти туфайли бозорнинг ушбу сегментида салмоқли натижаларга эришди.
“БРИФ” компанияси — тоза хоналар учун модулли тизимлар ишлаб чиқарувчи Россия-Сербия қўшма корхонасидир. Ишлаб чиқариш фондларига киритилган сармоялар 1 млрд рублдан ошди. Фабрика Владимир вилоятининг Колчугино шаҳрида жойлашган.
2025 йил август ойида корхона тоза хоналар қурилма элементларини ишлаб чиқариш бўйича лойиҳа қувватига чиқди. 2026 йилда “БРИФ” МЧЖ маҳсулотлари “Россия саноат маҳсулотлари” реестрига киритилди. Ушбу маҳсулотлар микро ва радиоэлектроника, фармацевтика, тиббиёт, озиқ-овқат ва микробиология саноати корхоналари, шунингдек, барча йўналишдаги даволаш-профилактика муассасалари ҳамда ҳар хил турдаги лабораторияларда тоза хоналар мажмуасини барпо этишда қўлланилади.
Таъминланадиган тозалик синфлари — ISO 8 дан ISO 5 гача ҳамда GMP стандартлари. Тайёр тоза хона ягона технологик мажмуа (деворлар, шифт, фильтр-шамоллатиш машиналари, эшиклар, узатиш бокслари, автоматик назорат тизими ва бошқалар) сифатида ўзимизда ишлаб чиқарилган жиҳозлар билан тўлиқ бутланади. Тоза хоналар учун кафолат муддати — 10 йил. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифати соҳа стандартларига ва энг илғор технологик корхоналарнинг юқори талабларига жавоб беради. Ишлаб чиқариш маданияти Европа даражасида йўлга қўйилган. Буюртмачининг ғоясидан тортиб, лойиҳалаштириш, ускуналарни ишлаб чиқариш ва етказиб бериш, объектни фойдаланишга топшириш ҳамда ишлаб турган мажмуага кейинги хизмат кўрсатишгача бўлган барча хизматлар — мазкур соҳада 20 йиллик тажрибага эга ягона компания томонидан тақдим этилади.
Тоза хоналар элементлари технологияси Европа ҳамда Россия Федерациясидаги ҳамкорларнинг йиллар давомида олиб борган фаолиятида синовдан ўтган. Сўнгги 5 йил ичида электроника саноати ва фармацевтика соҳасида фойдаланишга топширилган тоза хоналар объектларининг умумий ҳажми 100 минг м2 дан ошади.
“Акрилан” компанияси РОСНАНО гуруҳи таркибига кирувчи, Россия Федерациясида сувли стирол-акрил дисперсияларини ишлаб чиқарувчи етакчи корхона ҳисобланади. Корхона Владимир вилоятида жойлашган. Ўн беш йилдан ортиқ вақт давомида “Акрилан” кенг турдаги пардозлаш ва ҳимоя материаллари: фасад ва интерьер бўёқлари, ёғоч ва металл қопламалари, эмаллар, лаклар, елимлар, герметиклар, шпаклёвкалар, шунингдек, бир ва икки таркибий қисмли суюқ гидроизоляция воситалари учун асосий хомашё бўлиб хизмат қилувчи дисперсияларни яратиб, ишлаб чиқариб келмоқда.
Заводда Россия, Япония, Германия ва Финляндиядан келтирилган замонавий автоматлаштирилган ускуналар билан жиҳозланган бир нечта ишлаб чиқариш линиялари мавжуд. Ишлаб чиқариш қувватлари йилига 60 000 тоннагача маҳсулот ишлаб чиқариш имконини беради.
Органик синтез жараёнининг тўлиқ, 100% автоматлаштирилгани ишлаб чиқаришнинг барча параметрларини: реакция ҳарорати ва вақтидан тортиб, таркибий қисмлар концентрациясигача аниқ назорат қилишни таъминлайди. Бу эса тайёр маҳсулотнинг барқарор юқори сифатини кафолатлайди.
Заводда замонавий ва юқори аниқликдаги асбоб-ускуналар билан жиҳозланган профессионал лаборатория ишлайди. Лабораториянинг техник имкониятлари хомашёнинг дастлабки назоратидан тортиб, тайёр маҳсулот партияларининг якуний синовларигача бўлган сув дисперсияларини тадқиқ қилишнинг тўлиқ циклини ўтказишга имкон беради.
“Акрилан” техник қўллаб-қувватлаш маркази мутахассислари мавжуд ишланмалар орасидан мос маҳсулотни танлаш, уларни жорий эҳтиёжларга мослаштириш ёки “нолдан” янги маҳсулот ишлаб чиқишда ёрдам беради.
“Акрилан” ҳар бир мижозга шунчаки маҳсулот эмас, балки унинг ўзига хос ишлаб чиқариш талабларига тўлиқ жавоб берадиган кенг қамровли ечим тақдим этишга интилади.
“БрендАлко” — ликёр-ароқ, алкоголсиз ичимликлар, озиқ-овқат ва парфюмерия саноатининг эксклюзив ҳамда юксак мақсадли брендлари учун шиша идишлар ишлаб чиқарувчи корхонадир. Компания қадоқлаш соҳасидаги замонавий тенденцияларни кузатиб боради, энг илғор ечимларни жорий этади ва доимий равишда дизайн ҳамда материаллар борасида тажрибалар ўтказади. Шу орқали у мижозларнинг ғояларини мужассам этади, уларни такомиллаштиради ва ҳаётга татбиқ қилади.
“БрендАлко” рақобатчилардан яққол ажралиб турадиган, ноёб қадоқларни яратиш бўйича тўлиқ хизматлар мажмуасини таклиф этади. Кўпинча мураккаб геометрик шаклга эга бўлган маҳсулот дизайнини ишлаб чиқиш жараёни, унинг якуний кўринишини тасаввур қилиш учун уч ўлчамли модель яратиш босқичини ҳам ўз ичига олади. Ишлаб чиқариш натижаси эса ҳар доим юқори сифатли маҳсулот бўлиб, у ҳар қандай мураккабликдаги буюмнинг премиум даражада эканлигини мақбул нархларда намоён этади. “БрендАлко” лойиҳаларни турли технологик усулларда амалга ошириш имкониятини тақдим этади, масалан, шишани эритма ҳолатидаёқ деярли ҳар қандай рангга бўяш ёки маҳсулотнинг ўзига хослигини таъкидлайдиган анъанавий ҳамда инновацион безаш технологияларининг кенг танлови. Эксклюзив материаллардан ёрлиқлар ишлаб чиқаришдаги техник имкониятларимиз: кўп қатламли бўрттирма (конгрев), совуқ ва иссиқ усулда зарб босиш, турли хилдаги лаклаш, ламинациялаш ҳамда перфорациялаш ишларини исталган кетма-кетликда бажаришдан иборат. Шунингдек, компания ўз мижозларига шарбатлар, минерал сувлар, соуслар ҳамда алкоголли маҳсулотларнинг премиум сегментига мансуб қадоқларини безашда қўлланиладиган термокиришувчан (слив) ёрлиқлаш усулидан фойдаланиш имкониятини ҳам таклиф этади. Турли хил материалларнинг кенг ассортиментидан фойдаланилади. Қопқоқ танлашда эса энг оммабоп беркитиш воситалари, жумладан, қалпоқчалар, полимер тиқинлар, GPI (Кендо) тиқинлари ҳамда пўкак тиқинлар мавжуд.
“БрендАлко” маҳсулотларни сертификатлайди ва декларациядан ўтказади, фитосанитария ҳужжатларини расмийлаштиради ҳамда пухта ўйланган логистика эвазига маҳсулотларни бутун дунё бўйлаб ўз вақтида ва максимал фойда билан жўнатиш учун барча талабларни бажаради.
Владимир вилояти маҳсулотларини танлаган Ўзбекистон бизнеси нафақат маҳсулотга, балки сифат кафолатига эга бўлган комплекс ечимларга эга бўлади. “Владимир вилоятида ишлаб чиқарилган” товар белгиси ишончлилик рамзига ва Ўзбекистондаги энг йирик лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш кафолатига айланмоқда.
Материал тижорат шартлари асосида чоп этилди.