https://sputniknews.uz/20261102/yosh-tadbirkor-imtiyoz-kredit-61672087.html
Ёш тадбиркорларга имтиёзли кредитлар: янги қарор бўйича ким қанча маблағ олиши мумкин?
Ёш тадбиркорларга имтиёзли кредитлар: янги қарор бўйича ким қанча маблағ олиши мумкин?
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш тартиби янгиланди. Ҳужжатда 5 млрд сўмгача кредитлар, китоб кафелари, кўчма дўконлар, ҳунармандчилик устахоналари ва стартаплар учун молиявий ёрдам шартлари белгиланди.
2026-11-02T12:09+0500
2026-11-02T12:09+0500
2026-11-02T12:09+0500
кредит
тадбиркор
ёшлар
жамият
иқтисод
ўзбекистон
рақамли технологиялар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/08/15/45303677_0:71:1350:830_1920x0_80_0_0_1d412bd0c02496addd7d4c7cbc248d57.jpg
ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда ёш тадбиркорларни кредитлаш, стартап лойиҳаларини молиялаштириш ва бизнесни ривожлантириш учун ссудалар ажратиш тартиби янгиланди. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 30 октябрдаги 598-сон қарорида белгиланган.Ҳужжат билан Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан бизнес лойиҳаларини молиялаштириш тартиби янги таҳрирда тасдиқланди.Кредитлар — 5 млрд сўмгачаЁш тадбиркорлар учун кредитлар қуйидаги тартибда ажратилиши назарда тутилган:Кредитлар 7 йилгача муддатга, Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоиз банд юқори ставкада берилади. Асосий қарз бўйича 2 йилгача, фоиз тўловлари бўйича 3 ойгача имтиёзли давр белгиланиши мумкин.Китоб кафелари ва кўчма дўконларга ссудаОйига 10 мингтадан ортиқ китоб сотадиган тадбиркорлик субъектларига китоб дўкони ёки “Book cafe” фаолиятини кенгайтириш учун 1 млрд сўмгача ссуда ажратилади.Шунингдек, кўчма дўконларда савдо ва хизмат кўрсатиш фаолиятини бошлаш учун ҳар бир туман ёки шаҳарга жами 500 млн сўмгача ссуда ажратиш назарда тутилган.Ушбу маблағлар ҳам 3 йилгача муддатга, 6 ойлик имтиёзли давр билан берилади.Устахоналар ва стартапларга ёрдамТехникумлар ва нодавлат таълим ташкилотларида касб-ҳунар устахона-лабораторияларини ташкил этиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1200 бараваригача фоизсиз ссуда ажратилади. Уни қайтариш муддати 3 йилгача, имтиёзли даври эса 6 ойни ташкил этади.Бундан ташқари, халқаро акселерация дастурларида иштирок этиш харажатларининг 50 фоизигача, бироқ 20 минг доллардан ошмаган қисми қопланиши мумкин.Истиқболли стартапларнинг дастлабки маҳсулот намунасини ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш харажатларининг эса 50 фоизигача, кўпи билан 50 минг доллар миқдорида молиявий ёрдам назарда тутилган.Олис маҳаллаларда хорижий тилларни ўқитишга ҳам маблағҚарорда олис ва чекка ҳудудларда хорижий тилларни ўқитиш бўйича таълим хизматларини ташкил этиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 320 бараваригача фоизсиз ссуда ажратиш ҳам белгиланган.Маблағлар тегишли талабларга жавоб берган ва белгиланган тартибда танлаб олинган лойиҳаларга ажратилади.
https://sputniknews.uz/20260224/yosh-tadbirkorlar-yangi-choralar-55917285.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/08/15/45303677_75:0:1275:900_1920x0_80_0_0_92dc7dea9f8e6538cea5fb59f48fb556.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
кредит, тадбиркор, ёшлар, жамият, иқтисод, ўзбекистон, рақамли технологиялар
кредит, тадбиркор, ёшлар, жамият, иқтисод, ўзбекистон, рақамли технологиялар
Ёш тадбиркорларга имтиёзли кредитлар: янги қарор бўйича ким қанча маблағ олиши мумкин?
Ёшлар бизнесини молиялаштириш тартиби янгиланди. Китоб кафеларига 1 млрд сўмгача, стартап марказларига эса 5 млрд сўмгача маблағ ажратиш назарда тутилган.
ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда ёш тадбиркорларни кредитлаш, стартап лойиҳаларини молиялаштириш ва бизнесни ривожлантириш учун ссудалар ажратиш тартиби янгиланди. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 30 октябрдаги 598-сон
қарорида белгиланган.
Ҳужжат билан Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан бизнес лойиҳаларини молиялаштириш тартиби янги таҳрирда тасдиқланди.
Кредитлар — 5 млрд сўмгача
Ёш тадбиркорлар учун кредитлар қуйидаги тартибда ажратилиши назарда тутилган:
100 млн сўмгача — суғурта полиси ёки учинчи шахс кафиллиги асосида;
100 млн сўмдан 500 млн сўмгача — тегишли таъминот асосида;
500 млн сўмдан 5 млрд сўмгача — таъминот асосидаги бизнес лойиҳаларига;
5 млрд сўмгача — қишлоқ хўжалиги кооперативлари лойиҳаларига.
Кредитлар 7 йилгача муддатга, Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоиз банд юқори ставкада берилади. Асосий қарз бўйича 2 йилгача, фоиз тўловлари бўйича 3 ойгача имтиёзли давр белгиланиши мумкин.
Китоб кафелари ва кўчма дўконларга ссуда
Ойига 10 мингтадан ортиқ китоб сотадиган тадбиркорлик субъектларига китоб дўкони ёки “Book cafe” фаолиятини кенгайтириш учун 1 млрд сўмгача ссуда ажратилади.
Маблағ 3 йилгача муддатга, 6 ойлик имтиёзли давр билан, Марказий банк асосий ставкасининг ярми миқдоридаги фоиз ставкасида берилади.
Шунингдек, кўчма дўконларда савдо ва хизмат кўрсатиш фаолиятини бошлаш учун ҳар бир туман ёки шаҳарга жами 500 млн сўмгача ссуда ажратиш назарда тутилган.
Ушбу маблағлар ҳам 3 йилгача муддатга, 6 ойлик имтиёзли давр билан берилади.
Устахоналар ва стартапларга ёрдам
Техникумлар ва нодавлат таълим ташкилотларида касб-ҳунар устахона-лабораторияларини ташкил этиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1200 бараваригача фоизсиз ссуда ажратилади. Уни қайтариш муддати 3 йилгача, имтиёзли даври эса 6 ойни ташкил этади.
Стартап-студиялар, инкубация ва акселерация марказларини ташкил этиш учун эса 5 млрд сўмгача фоизсиз қарз ажратиш белгиланган. Бундай маблағлар 5 йилгача муддатга, бир йиллик имтиёзли давр билан берилади.
Бундан ташқари, халқаро акселерация дастурларида иштирок этиш харажатларининг 50 фоизигача, бироқ 20 минг доллардан ошмаган қисми қопланиши мумкин.
Истиқболли стартапларнинг дастлабки маҳсулот намунасини ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш харажатларининг эса 50 фоизигача, кўпи билан 50 минг доллар миқдорида молиявий ёрдам назарда тутилган.
Олис маҳаллаларда хорижий тилларни ўқитишга ҳам маблағ
Қарорда олис ва чекка ҳудудларда хорижий тилларни ўқитиш бўйича таълим хизматларини ташкил этиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 320 бараваригача фоизсиз ссуда ажратиш ҳам белгиланган.
Ҳужжат иловасида бундай таълим хизматларини ташкил этиш учун 370 та маҳалла рўйхати келтирилган.
Маблағлар тегишли талабларга жавоб берган ва белгиланган тартибда танлаб олинган лойиҳаларга ажратилади.