Ўзбекистон ЯИМга қайси тармоқлар энг кўп ҳисса қўшмоқда — инфографика

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ЯИМи 2026 йилнинг 9 ойида 1 755,5 трлн сўмга етди. Иқтисодий ўсиш 8,3 фоизни ташкил этди. Энг катта ҳиссани хизматлар соҳаси қўшди.
2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) ҳажми 1 755,5 трлн сўмни ташкил этди. Иқтисодиёт ўтган йилнинг мос даврига нисбатан реал ҳисобда 8,3 фоизга ўсди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
ЯИМнинг асосий қисмини иқтисодиёт тармоқларида яратилган ялпи қўшилган қиймат ташкил этди. Унинг улуши 95,9 фоизга етди, қолган қисми маҳсулотларга соф солиқлар ҳиссасига тўғри келди.
ЯИМ таркибида энг катта улуш хизматлар соҳасига тўғри келмоқда. Шу билан бирга, саноат, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш ҳам мамлакат иқтисодиётида муҳим ўрин тутади.
Ушбу тармоқларнинг ЯИМдаги улуши ва иқтисодиётга қўшаётган ҳиссаси ҳақида батафсил Sputnik инфографикасида танишинг.
Янгиликлар лентаси
0