Беларус Ўзбекистон фуқароларини ишга жалб қилиш тўғрисидаги битимни ратификация қилди
17:38 31.10.2026 (янгиланди: 17:41 31.10.2026)

© информационное агентство "Белта"
Oбуна бўлиш
Янги қонунда Ўзбекистон ишчиларини Беларус ҳудудида вақтинчалик ишга жойлаштириш тартиби белгиланган.
ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Беларус парламенти Ўзбекистон фуқароларини вақтинчалик ишга ёллаш тўғрисидаги битимни ратификация қилди. Бу ҳақида БЕЛТА ахборот агентлиги маълум қилмоқда.
Ушбу келишув Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг шу йил июль ойида Беларусга расмий ташрифи давомида имзоланган эди.
Келишувнинг асосий мақсади — Ўзбекистон фуқароларини Беларусда қонуний, хавфсиз ва тартибли ишга ёллаш учун ҳуқуқий асос яратиш.
Беларусь Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири Андрей Лобович айтишига кўра, янги қонун лойиҳаси Беларус учун фойдали бўлади. Чунки ҳозир мамлакат ички меҳнат ресурслардан юқори даражада фойдаланмоқда: ишсизлик 1,9% бандлик даражаси эса 85,3%ни ташкил қилмоқда. Иқтисодиётда кадрларга қўшимча талаб ҳам мавжуд, камида 130 000 та бўш иш ўринларини рўйхатга олинган.
Унинг сўзларига кўра, ишга жалб қилиш жараёни икки босқичдан иборат бўлади:
Биринчиси босқич Ўзбекистонда — Беларус иш берувчиси билан шартнома асосида, Ўзбекистон Миграция агентлиги номзодларни малака, тажриба ва бошқа мезонларни ҳисобга олган ҳолда танлайди ва уларни иш берувчи билан мувофиқлаштиради. Шунингдек, агентлик номзодларни кетишдан олдин тайёрлаш билан шуғулланади. Номзодларга иш шароитлари Беларус урф-одатлари ва анъаналари тушунтирилади.
Шунингдек, номзодлар мажбурий тиббий кўрикдан ўтадилар ва Ўзбекистондан чиқиш ва Беларусга киришда чекловлар бор-йўқлиги текширилади.
Шунингдек, номзодлар мажбурий тиббий кўрикдан ўтадилар ва Ўзбекистондан чиқиш ва Беларусга киришда чекловлар бор-йўқлиги текширилади.
Иккинчи босқич - Беларусда қонунийлаштириш ва ишга жойлашиш. Иш берувчи янги ходимларни дастлабки миграция рўйхатидан ўтказади ва бошқа керакли ҳужжатларни расмийлаштиради. Шундан сўнг, томонлар меҳнат шартномасини имзолайдилар ва ходимлар расман иш бошлайдилар.
Андрей Лобовичнинг таъкидлашича, мигрант ишчилар учун ижтимоий таъминот, меҳнат шароитлари, иш ҳақи ва меҳнатни муҳофаза қилиш, солиққа тортиш ва тиббий суғурта билан боғлиқ барча масалалар Беларус миллий қонунчилигига мувофиқ тартибга солинади.
Бундан ташқари, келишувда ушбу ҳужжатни амалга ошириш учун масъул бўлган икки мамлакатнинг ваколатли органлари ва шунга мос равишда уларнинг функциялари белгиланган.
