Тўққиз ойда газ, нефть ва кўмир ишлаб чиқарилиши камайди – инфографика

Oбуна бўлиш
Республикада январь-сентябрда газ ишлаб чиқариш ўтган йилга нисбатан 16,4 фоизга камайди.
Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь-сентябрь ойларида табиий газ, нефть, газ конденсати ва кўмир ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан камайди. Бундан Миллий статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.
Ҳисобот даврида республикада 27,0 млрд куб метр табиий газ ишлаб чиқарилди. Уни ишлаб чиқариш бир йилда 16,4 фоизга камайди.
Тўққиз ойда нефть қазиб олиш ҳажми 482,2 минг тоннани ташкил қилди. Бу 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 1,6 фоизга кам.
Шунингдек, 5,4 млн тонна кўмир қазиб олинган. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 6,9 фоизга кам.
Янгиликлар лентаси
0