Ўзбекистонда бензин ва дизель ишлаб чиқариш ошди — 9 ойлик натижалар

Oбуна бўлиш
Январь–сентябрда бензин ишлаб чиқариш 2,6 фоизга, дизель ёқилғиси 11,7 фоизга ўсди. Сентябрдаги ҳажм ҳам ҳисоблаб чиқилди.
Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида 913,2 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,6 фоизга кўп, деб хабар берди Миллий статистика қўмитаси.
Ҳисобот даврида дизель ёқилғиси ишлаб чиқариш ҳажми 11,7 фоизга ўсиб, 979 минг тоннага етди.
Статистик маълумотлар асосидаги ҳисоб-китобларга кўра, сентябрь ойининг ўзида 101,9 минг тонна бензин ва 144,7 минг тонна дизель ёқилғиси ишлаб чиқарилган.
Янгиликлар лентаси
0