Sputnik Ўзбекистон Истанбулдаги медиа форумда ўз тажрибасини тақдим этди

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Истанбулдаги медиа форумда Sputnik Ўзбекистоннинг 220 тадан ортиқ тадбири ва 8 миллиондан зиёд кўриш натижалари ҳам тақдим этилди.
ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Истанбулда бўлиб ўтган хориждаги русийзабон оммавий ахборот воситалари медиа форумида Sputnik Ўзбекистон ўз тажрибаси ва Тошкентдаги мультимедиа матбуот маркази фаолияти натижаларини тақдим этди.
24–26 октябрь кунлари ўтказилган форум 24 та мамлакатдан келган журналистлар ва жамоатчилик фаолларини бирлаштирди. Тадбир Москва ҳукумати, Москва шаҳри ташқи иқтисодий ва халқаро алоқалар департаменти, Москва ватандошлар уйи ҳамда Москва халқаро ҳамкорлик маркази томонидан ташкил этилди.

Форумда Sputnik Ўзбекистоннинг Тошкентдаги мультимедиа матбуот марказида 350 нафардан ортиқ маърузачи иштирокида 220 тадан зиёд халқаро медиа тадбир ўтказилгани маълум қилинди. Ушбу тадбирларга оид материалларнинг умумий кўришлар сони 8 миллиондан ошган.

Матбуот маркази давлат идоралари, экспертлар ҳамжамияти, бизнес ва ОАВ вакиллари ўртасида очиқ мулоқот ўтказиш, халқаро медиа ҳамкорликни ривожлантириш ва касбий алоқаларни мустаҳкамлаш учун майдон вазифасини бажармоқда.
Москва ватандошлар уйи директорининг биринчи ўринбосари Анна Колесникова Sputnik Ўзбекистон Москва ҳукуматининг россиялик ватандошларни қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳаларини ёритиб келаётганини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, ушбу ҳамкорлик Ўзбекистон аҳолисини ёшлар дастурлари, тарихий хотирани сақлаш ташаббуслари, рус тили ва маданияти соҳасидаги лойиҳалар билан таништиришга хизмат қилмоқда.
Форумнинг туркиялик иштирокчиси Александр Бабаев Sputnik Ўзбекистон фаолиятининг маданий-гуманитар йўналишига алоҳида эътибор қаратди.
“Матбуот маркази майдонида кўплаб маданий-гуманитар тадбирлар ўтказилмоқда ва улар ахборот жиҳатдан қўллаб-қувватланмоқда. Айниқса, Ўзбекистонда рус тилини оммалаштириш ва тарғиб қилиш, шунингдек, уни сақлашга қаратилган лойиҳаларни алоҳида таъкидламоқчиман”, — деди Александр Бабаев.
Германиялик иштирокчи Александр Детлефсен эса касбий маҳоратини ошириш ва Германиядаги аудитория билан янада самарали ишлаш мақсадида SputnikPro таълим дастурида иштирок этиш истагини билдирди.
Халқаро ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари ҳақида тунислик иштирокчи Христина Романенко ҳам фикр билдирди.
“Sputnik яқинда Африкада ҳам очилди. Шунинг учун сизга: марҳабо деймиз ва Тунисда кутамиз! Sputnik Африка минтақада муваффақиятли ривожланишини тилаймиз. Умид қиламизки, у нафақат Африканинг Россия ва постсовет ҳудуди давлатлари билан иқтисодий ҳамкорлигини, балки ватандошлар ҳамжамияти билан алоқаларни мустаҳкамлаш учун ҳам ишончли кўприк бўлади”, — деди Христина Романенко.
Истанбулдаги медиафорум турли мамлакатлар журналистларига ҳамкасбларининг иш тажрибаси билан танишиш, ўз ишланмаларини тақдим этиш ва келгусида қўшма лойиҳаларга асос бўлиши мумкин бўлган ғояларни муҳокама қилиш имконини берди.
Форум дастуридан интервью олиш маҳорати, тарихий мавзуларда контент яратиш ва уни тарғиб қилиш, шунингдек, журналистикада сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича маҳорат дарслари ўрин олди.
Тадбирнинг муҳим қисмларидан бири “Москва ва ватандошлар: медиа ҳамкорлик ва ахборот имкониятлари” мавзусидаги стратегик сессия бўлди. Унда халқаро ахборот алмашинувини кенгайтириш, профессионал алоқаларни ривожлантириш ва келгусидаги ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинди.
Янгиликлар лентаси
0