Ўзбекистонда 4 йилда ўртача ойлик қарийб 2 баравар ошди — қайси соҳада маош энг юқори?

Oбуна бўлиш
Ўртача ойлик банк-молия соҳасида 19,71 млн, соғлиқни сақлашда эса 4,45 млн сўм. Ўзбекистон бўйича кўрсаткич 7,24 млн сўм.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 7,24 млн сўмни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18 фоизга кўп. 2022 йилга нисбатан эса кўрсаткич 1,95 баравар ошган.
Соҳалар кесимида энг юқори ўртача иш ҳақи банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик хизматларида қайд этилди — 19,71 млн сўм (йиллик ўсиш — 17,8 фоиз). Кейинги ўринда ахборот ва алоқа соҳаси — 17 млн сўм (13 фоиз).
Энг паст кўрсаткичлар эса соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасида (4,45 млн сўм) ҳамда таълимда (5 млн сўм) кузатилди.
Шунга қарамай, айнан ушбу соҳаларда иш ҳақининг юқори ўсиш суръатлари қайд этилди. Хусусан, таълимда ўртача ойлик 19,6 фоизга, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасида 18,2 фоизга ошди.
Қайси соҳада қанча иш ҳақи ҳисобланмоқда? Батафсил — Sputnik инфографикасида.
Янгиликлар лентаси
0