https://sputniknews.uz/20261028/toshkent-masjidlar-61503699.html
Тошкент гумбазлари остида: шаҳар тарихини акс эттирган масжидлар
Тошкент гумбазлари остида: шаҳар тарихини акс эттирган масжидлар
Sputnik Ўзбекистон
Кичик маҳалла масжидларидан маҳобатли мажмуаларгача — Тошкент масжидлари шаҳар тарихининг турли саҳифаларини очади. Фотолавҳамизда меъморчилик, анъаналар ва кундалик ҳаёт туташган ўнта маскан билан танишасиз.
2026-10-28T20:04+0500
2026-10-28T20:04+0500
2026-10-31T12:32+0500
фото
тошкент
масжид
жомеъ масжид
маданий бойликлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0a/1a/61501441_31:108:1255:796_1920x0_80_0_0_bb1adc521a3533adfd851fe178459e6e.jpg
ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik, Бахром Хатамов. Тошкентни миноралар шарпаси, гумбазлар нақши ва ўймакор эшиклари орқали ҳам кашф этиш мумкин. Айрим масжидлар қадимий маҳаллалар хотирасини сақласа, бошқалари миллий меъморчилик анъаналарининг замонавий бинолардаги давомини намоён этади. Уларнинг қиёфасини маҳобатли шакллар билан бирга ғишт терими, безаклар ва равоқлар остига тушган ёруғлик ҳам белгилайди.Меъморчиликнинг рамзий тили сакрал геометрия тамойилларига эътибор қаратади.Ҳазрати Имом: Эски шаҳар билан танишув2007 йилда қурилган Ҳазрати Имом жоме масжиди аллома Қаффол Шоший номи билан боғлиқ тарихий мажмуанинг бир қисмига айланган. Икки гумбаз, баланд миноралар ва кенг фасад кечки қуёшнинг илиқ нурларида айниқса жозибали кўринади.Хўжа Аҳрор Валий: Чорсу узраЧорсу бозори ва Кўкалдош мадрасаси яқинида Хўжа Аҳрор Валий масжиди жойлашган. Унинг тарихи Эски шаҳарнинг кўп асрлик ҳаёти билан боғлиқ, бироқ ҳозирги бино кейинги қайта қуришлар натижасида шаклланган. Гавжум кўчалар узра кўриниб турган уч гумбаз шаҳар манзарасини одамларнинг кундалик ҳаёти билан боғлайди.Уккоша: маҳалла муҳитиУккоша масжиди Тошкентнинг маҳалла ҳаёти билан чамбарчас боғлиқ, сокинроқ қиёфасини кўрсатади. Айвон, кичик ҳовли ва ёнма-ён бинолар бу ерда обод, одамларга яқин муҳит яратади. Масжид улканлиги билан эмас, инсонга мос кўлами билан эътиборни тортади.Охун Гузар: ғиштдаги нафосатТарихий Охун Гузар масжиди қиёфасида ғиштнинг илиқ ранги, чўзиқ фасад ва нозик минора асосий ўрин тутади. Деразаларнинг бир маромда жойлашуви ва безакли йўллар яхлит композиция ҳосил қилади. Сурат оддий сайр пайтида кўздан қочиши мумкин бўлган деталлар гўзаллигини очиб беради.Орифжонбой: ўзига хос қиёфа1915 йилга оид Орифжонбой масжиди шаҳар меъморчилигининг яна бир саҳифасини намоён этади. Уни тўрт қиррали минораси ҳамда гумбазлар билан уйғунлашган ғайриоддий фасад деталларидан таниб олиш мумкин. Tashkent City ҳудудидаги бу қадимий бино пойтахтнинг ушбу қисми ўтмишини эслатади.Сузук ота: меъморчилик ва ҳунармандчиликСузук ота мажмуасида усталар маҳорати мавзуси давом этади. Мажмуани янгилаш жараёнида ҳунармандлар учун уйлар ва устахоналар ҳам барпо этилган. Масжид, мақбара ва обод ҳудуд меъморий мерос билан қўл меҳнати анъаналари ёнма-ён яшайдиган муҳитни ташкил қилади.Кўкча: тарихий даҳанинг таниш манзарасиКўкча номи билан танилган Шайх Зайниддин масжиди шу номдаги тарихий ҳудуд билан боғлиқ. Суратда баланд минора ва гумбазлар йўл ҳамда шаҳар ҳаракати билан бирга акс этган. Бу ракурс масжидни Тошкентнинг кундалик ҳаётига уйғун ҳолда кўрсатади.Ислом ота: таниш маскандаги янги биноЯшнобод туманида аввал Жўрабек номи билан танилган Ислом ота масжиди жойлашган. 2015 йилги ёнғиндан сўнг у янгидан қурилиб, 2016 йил октябрда очилган. Катта мовий гумбаз, нақшинкор пештоқ ва минора замонавий бинонинг ифодали қиёфасини яратади.Исломобод: тўрт минорали масжидИсломобод масжиди гумбазлар композициясини ўраб турган тўрт минораси билан ажралиб туради. Бу меъморий ечим мажмуага ўзига хос қиёфа бағишлайди. Умумий кўринишда оч рангли фасадлар, рангдор гумбазлар ва осмонга бўй чўзган миноралар уйғунлиги яққол намоён бўлади.Минор: пойтахт манзарасидаги масжидФотолавҳани Анҳор бўйидаги оқ мармарли Минор масжиди якунлайди. 2014 йилда очилган масжид баландликдан олинган суратда яшиллик ва замонавий бинолар қуршовида кўринади. Намозхонлар акс этган кадр эса унинг одамлар ҳаётидаги ўрнини очиб беради. Икки ракурс биргаликда пойтахтнинг меъморий қиёфаси ва кундалик ҳаётини туташтиради.Яқиндан эса масжид атрофидаги ҳаёт кўзга ташланади: унинг ёнида намозхонлар жам бўлади. Минор меъморий диққатга сазовор маскан бўлиш билан бирга, жамоат бўлиб намоз ўқиладиган жой сифатида ҳам намоён бўлади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0a/1a/61501441_110:0:1171:796_1920x0_80_0_0_903717fe2dbc0e35f2df5a3c1991bbdb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
фото, тошкент, масжид, жомеъ масжид, маданий бойликлар
фото, тошкент, масжид, жомеъ масжид, маданий бойликлар
Тошкент гумбазлари остида: шаҳар тарихини акс эттирган масжидлар
20:04 28.10.2026 (янгиланди: 12:32 31.10.2026) Эксклюзив
Кичик маҳалла масжидларидан маҳобатли мажмуаларгача — Тошкент масжидлари шаҳар тарихининг турли саҳифаларини очади. Фотолавҳамизда меъморчилик, анъаналар ва кундалик ҳаёт туташган ўнта маскан билан танишасиз.
ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik, Бахром Хатамов. Тошкентни миноралар шарпаси, гумбазлар нақши ва ўймакор эшиклари орқали ҳам кашф этиш мумкин. Айрим масжидлар қадимий маҳаллалар хотирасини сақласа, бошқалари миллий меъморчилик анъаналарининг замонавий бинолардаги давомини намоён этади. Уларнинг қиёфасини маҳобатли шакллар билан бирга ғишт терими, безаклар ва равоқлар остига тушган ёруғлик ҳам белгилайди.
Меъморчиликнинг рамзий тили сакрал геометрия тамойилларига эътибор қаратади.
"Масжидларнинг меъморий режалари композицияси сакрал геометрия тамойилларига таянади. Композициядаги миноралар сони тасодифий эмас. Бир сони бўлинмас яхлитликни ифодалайди ва Яратувчининг рамзи саналади. Сакрал анъаналарда у кўпинча чексизлик ва мукаммаллик тимсоли бўлган доира билан боғланади", — дея изоҳлайди Тошкент архитектура-қурилиш университети профессори Марина Бородина.
Ҳазрати Имом: Эски шаҳар билан танишув
2007 йилда қурилган Ҳазрати Имом жоме масжиди аллома Қаффол Шоший номи билан боғлиқ тарихий мажмуанинг бир қисмига айланган. Икки гумбаз, баланд миноралар ва кенг фасад кечки қуёшнинг илиқ нурларида айниқса жозибали кўринади.
Хўжа Аҳрор Валий: Чорсу узра
Чорсу бозори ва Кўкалдош мадрасаси яқинида Хўжа Аҳрор Валий масжиди жойлашган. Унинг тарихи Эски шаҳарнинг кўп асрлик ҳаёти билан боғлиқ, бироқ ҳозирги бино кейинги қайта қуришлар натижасида шаклланган. Гавжум кўчалар узра кўриниб турган уч гумбаз шаҳар манзарасини одамларнинг кундалик ҳаёти билан боғлайди.
Уккоша масжиди Тошкентнинг маҳалла ҳаёти билан чамбарчас боғлиқ, сокинроқ қиёфасини кўрсатади. Айвон, кичик ҳовли ва ёнма-ён бинолар бу ерда обод, одамларга яқин муҳит яратади. Масжид улканлиги билан эмас, инсонга мос кўлами билан эътиборни тортади.
Охун Гузар: ғиштдаги нафосат
Тарихий Охун Гузар масжиди қиёфасида ғиштнинг илиқ ранги, чўзиқ фасад ва нозик минора асосий ўрин тутади. Деразаларнинг бир маромда жойлашуви ва безакли йўллар яхлит композиция ҳосил қилади. Сурат оддий сайр пайтида кўздан қочиши мумкин бўлган деталлар гўзаллигини очиб беради.
Орифжонбой: ўзига хос қиёфа
1915 йилга оид Орифжонбой масжиди шаҳар меъморчилигининг яна бир саҳифасини намоён этади. Уни тўрт қиррали минораси ҳамда гумбазлар билан уйғунлашган ғайриоддий фасад деталларидан таниб олиш мумкин. Tashkent City ҳудудидаги бу қадимий бино пойтахтнинг ушбу қисми ўтмишини эслатади.
Сонлар рамзий маъноси ҳақидаги фикрини давом эттириб, Бородина шундай таъкидлайди:
"Сакрал геометрияда уч сони уйғунликни, руҳ, жон ва тана бирлигини англатади ҳамда учбурчак шаклида ифодаланади. Тўрт сони квадрат билан боғлиқ бўлиб, дунёнинг яхлитлиги ва тартибини — тўрт томон, тўрт фаслни ифодалайди. Беш сони эса исломнинг беш устуни ва ҳар куни адо этиладиган беш вақт намозни англатади".
Сузук ота: меъморчилик ва ҳунармандчилик
Сузук ота мажмуасида усталар маҳорати мавзуси давом этади. Мажмуани янгилаш жараёнида ҳунармандлар учун уйлар ва устахоналар ҳам барпо этилган. Масжид, мақбара ва обод ҳудуд меъморий мерос билан қўл меҳнати анъаналари ёнма-ён яшайдиган муҳитни ташкил қилади.
Кўкча: тарихий даҳанинг таниш манзараси
Кўкча номи билан танилган Шайх Зайниддин масжиди шу номдаги тарихий ҳудуд билан боғлиқ. Суратда баланд минора ва гумбазлар йўл ҳамда шаҳар ҳаракати билан бирга акс этган. Бу ракурс масжидни Тошкентнинг кундалик ҳаётига уйғун ҳолда кўрсатади.
Ислом ота: таниш маскандаги янги бино
Яшнобод туманида аввал Жўрабек номи билан танилган Ислом ота масжиди жойлашган. 2015 йилги ёнғиндан сўнг у янгидан қурилиб, 2016 йил октябрда очилган. Катта мовий гумбаз, нақшинкор пештоқ ва минора замонавий бинонинг ифодали қиёфасини яратади.
Исломобод: тўрт минорали масжид
Исломобод масжиди гумбазлар композициясини ўраб турган тўрт минораси билан ажралиб туради. Бу меъморий ечим мажмуага ўзига хос қиёфа бағишлайди. Умумий кўринишда оч рангли фасадлар, рангдор гумбазлар ва осмонга бўй чўзган миноралар уйғунлиги яққол намоён бўлади.
Минор: пойтахт манзарасидаги масжид
Фотолавҳани Анҳор бўйидаги оқ мармарли Минор масжиди якунлайди. 2014 йилда очилган масжид баландликдан олинган суратда яшиллик ва замонавий бинолар қуршовида кўринади. Намозхонлар акс этган кадр эса унинг одамлар ҳаётидаги ўрнини очиб беради. Икки ракурс биргаликда пойтахтнинг меъморий қиёфаси ва кундалик ҳаётини туташтиради.
Яқиндан эса масжид атрофидаги ҳаёт кўзга ташланади: унинг ёнида намозхонлар жам бўлади. Минор меъморий диққатга сазовор маскан бўлиш билан бирга, жамоат бўлиб намоз ўқиладиган жой сифатида ҳам намоён бўлади.