Россия етакчи: ўзбекистонликлар ўқиш учун қайси давлатларни танламоқда — инфографика

Oбуна бўлиш
Россия ўзбекистонликлар ўқиш учун энг кўп бораётган давлатга айланди.
ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Россия ўзбекистонликлар ўқиш мақсадида энг кўп сафар қиладиган давлатлар орасида биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида 16 522 нафар Ўзбекистон фуқароси таълим олиш мақсадида хорижга сафар қилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8,1 минг нафарга ёки 33 фоизга кам.
Мазкур даврда Россияга ўқиш мақсадида 3 847 нафар ўзбекистонлик борган. Бу кўрсаткич бўйича мамлакат биринчи ўринни эгаллади.
Кейинги ўринлардан Қирғизистон, Жанубий Корея, Туркия ва Хитой жой олди.
Шунингдек, Қозоғистон, Тожикистон, Буюк Британия, Германия ва АҚШ ҳам ўзбекистонликлар таълим олиш учун сафар қилган давлатлар қаторига кирди.
Қизиғи, 2025 йилнинг мос даврида бу йўналишда Тожикистон етакчи бўлган.
Ўзбекистонликлар ўқиш учун энг кўп қайси давлатларга сафар қилаётгани ҳақида батафсил — Sputnik Ўзбекистон инфографикасида.
Янгиликлар лентаси
0