Шавкат Мирзиёев ИИВ ходимларини табриклади

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.10.2026
Oбуна бўлиш
25 октябрь — Ўзбекистонда ички ишлар органлари ходимлари куни.
ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ички ишлар органлари ходимларини ИИВ ташкил этилганининг 35 йиллиги билан табриклади.

Ушбу қутлуғ кунда халқимиз осойишталигини таъминлаш, фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш йўлидаги садоқатли хизматингиз учун барчангизга самимий миннатдорлик билдираман, дейилади табрик сўзида.

Шунингдек президент, сўнгги 35 йилда соҳада эришилган ютуқлар, маҳаллаларда жиноятлар сони камайиб бораётгани ҳамда эл-юрт тинчлигини ҳимоя қилиш йўлида ҳалок бўлган мард ва фидойи ходимлар хотирасига ҳурмат ҳақида тўхталиб ўтди.

Табрик якунида Шавкат Мирзиёев ИИВ ходимларига мустаҳкам соғлиқ, хонадонларига тинчлик ва файзу барака, хизматида муваффақиятлар тилади.
Янгиликлар лентаси
0