https://sputniknews.uz/20261024/rossiyaga-qarshi-sportdagi-diskriminatsiya-mdhda-dostlikni-kuchaytirdi--ikramov-61465117.html
Спортдаги дискриминация МДҲда дўстликни кучайтирди — Икрамов
Спортдаги дискриминация МДҲда дўстликни кучайтирди — Икрамов
Sputnik Ўзбекистон
Ялпи мажлис спорт соҳасида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, халқлар ўртасидаги дўстлик ва ўзаро англашувни ривожлантиришга бағишланди. 24.10.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-10-24T18:20+0500
2026-10-24T18:20+0500
2026-10-24T22:58+0500
спорт
адҳам икрамов
россия
ҳамкорлик
санкция
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0a/18/61465331_0:133:2560:1573_1920x0_80_0_0_708d824f65157c1b3b02a2c6042c611e.jpg
ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Ўзбекистон спорт вазири Адҳам Икрамов Россиянинг Красноярск шаҳрида бўлиб ўтган "Россия - спорт давлати" форумида “Спорт: ўзгаришлар даврида дунёни бирлаштириш” мавзусидаги халқаро ялпи мажлисда иштирок этди.Ўз нутқида вазир Россияга спорт соҳасига киритилган дискриминация чоралари аксинча иш бериб, МҲД давлатларини бирлаштирганини қайд этди. Ундан ташқари, Адҳам Икрамов ўз нутқида Ўзбекистонда спорт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, оммавий спортни ривожлантириш, иқтидорли спортчиларни саралаш ва тайёрлаш, шунингдек, соҳани рақамлаштириш борасида эришилган натижаларни ҳақида ҳам айтиб берди.Шунингдек, халқаро спорт ҳамкорлигини кенгайтириш, Ўзбекистон ва Россия ўртасида спортчилар ҳамда мураббийлар алмашинувини йўлга қўйиш, қўшма ўқув-машғулот йиғинлари ва мусобақаларни ташкил этиш муҳимлиги қайд этилди.Тадбир доирасида спорт соҳасидаги халқаро ҳамкорлик истиқболлари, спортни ривожлантиришнинг долзарб йўналишлари ҳамда халқаро спорт ҳамжамияти олдида турган долзарб вазифалар кенг муҳокама қилинди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0a/18/61465331_143:0:2418:1706_1920x0_80_0_0_35c6a0a8f1636e114ac9a0220a62a34d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
спорт, адҳам икрамов, россия, ҳамкорлик, санкция
спорт, адҳам икрамов, россия, ҳамкорлик, санкция
Спортдаги дискриминация МДҲда дўстликни кучайтирди — Икрамов
18:20 24.10.2026 (янгиланди: 22:58 24.10.2026) Ялпи мажлис спорт соҳасида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, халқлар ўртасидаги дўстлик ва ўзаро англашувни ривожлантиришга бағишланди.
ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Ўзбекистон спорт вазири Адҳам Икрамов Россиянинг Красноярск шаҳрида бўлиб ўтган "Россия - спорт давлати" форумида “Спорт: ўзгаришлар даврида дунёни бирлаштириш” мавзусидаги халқаро ялпи мажлисда иштирок этди.
Ўз нутқида вазир Россияга спорт соҳасига киритилган дискриминация чоралари аксинча иш бериб, МҲД давлатларини бирлаштирганини қайд этди.
"Мен бу камситувчи чораларни жорий қилган шахслар нимага эришмоқчи бўлганини билмоқчи эдим. Бу бизнинг ҳамкорлигимиз, шериклигимиз ва дўстлигимизни мустаҳкамлаш учунмиди? Бунга ишончим комил эмас, лекин улар бунга мутлақо эришдилар. 2021 йилда Қозон биринчи МДҲ ўйинларига мезбонлик қилди. Ҳозирда биз ШҲТ кубокларига мезбонлик қилмоқдамиз... Агар иккинчи мақсад Россия ва Беларус спортининг мавқеини заифлаштириш бўлса, улар муваффақиятсизликка учради.", — деди Икромов.
Ундан ташқари, Адҳам Икрамов ўз нутқида Ўзбекистонда спорт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, оммавий спортни ривожлантириш, иқтидорли спортчиларни саралаш ва тайёрлаш, шунингдек, соҳани рақамлаштириш борасида эришилган натижаларни ҳақида ҳам айтиб берди.
Шунингдек, халқаро спорт ҳамкорлигини кенгайтириш, Ўзбекистон ва Россия ўртасида спортчилар ҳамда мураббийлар алмашинувини йўлга қўйиш, қўшма ўқув-машғулот йиғинлари ва мусобақаларни ташкил этиш муҳимлиги қайд этилди.
Тадбир доирасида спорт соҳасидаги халқаро ҳамкорлик истиқболлари, спортни ривожлантиришнинг долзарб йўналишлари ҳамда халқаро спорт ҳамжамияти олдида турган долзарб вазифалар кенг муҳокама қилинди.