Оилавий боғдан халқаро эътирофгача: Мастура Сайфутдинова ҳикояси

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
БМТнинг “100 нафар аёл қаҳрамон” рўйхатида эътироф этилган Мастура Сайфутдинованинг ҳаёт йўли ва муваффақият сирлари ҳақида.
Мастура Сайфутдинова қарийб 50 йилдан буён Ўзбекистонда анорчиликни ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Ёшлигимдан анорзорларда катта бўлганман. Эҳтимол анорга меҳр қўйишимга ҳовлимиздаги анорзорлар сабаб бўлган, деб ҳикоя қилади Мастура опа.

Анорчилик хўжалигида ишлашни у киши 1986 йилда бошлаган ва ўтган вақт давомида ушбу соҳа турли даврларни бошидан кечирган. Мастура опа айтишига кўра, соҳаннг тизимли ривожланиш 2017 йилда, президентнинг алоҳида топшириғидан сўнг бошланган.
“Инсон ўз олдига мақсад қўйиб, унга астойидил интилса — ҳаёнинг ҳар қандай синовлари унга тўсиқ бўла олмайди. Ман ўз ҳаётимда шуни кўриб келдим”, - дейди Мастура опа.
Бугунги кунда унинг хўжалигида 300 гектар майдонда анор етиштирилади. 150дан ортиқ оила вакиллари учун иш ўринлари яратилган, томчилатиб суғориш технологияси жорий этилган ва унинг маҳсулотлар хорижга экспорт қилинади.
Мастура Сайфутдинованинг муваффақият сирлари ва ҳаёт сабоқлари ҳақида батафсил видеолавҳамизда танишинг!
Янгиликлар лентаси
0