Шавкат Мирзиёев “Росатом” бош директорини қабул қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял генерального директора корпорации "Росатом" Алексея Лихачёва
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял генерального директора корпорации Росатом Алексея Лихачёва - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.10.2026
Oбуна бўлиш
Учрашувда АЭС қурилиши ва миллий кадрлар тайёрлаш маслалари муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 23 октябрь куни “Росатом” атом энергияси бўйича давлат корпорацияси бош директори Алексей Лихачёвни қабул қилди.

Учрашувда Ўзбекистонда атом электр станциясини барпо этиш лойиҳасини амалга ошириш ҳамда илғор технологиялар ва билимлар асосида тегишли инфратузилмани ривожлантириш масалалари диққат марказида бўлди.

Биринчи реактор биноси пойдеворини қуриш ҳамда атом электр станциясини лойиҳалаштириш ишлари изчил давом этаётгани мамнуният билан қайд этилди.
Соҳада малакали кадрларни тайёрлаш, бунда, жумладан, “ММФИ” миллий тадқиқот ядро университетининг Тошкентдаги филиали ҳамда “Росатом” компанияси объектларидаги имкониятлардан фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, бўлажак АЭС яқинида энергия тежамкор уй-жойлар, замонавий таълим, тиббиёт ва спорт муассасалари ҳамда аҳоли учун қулай ижтимоий инфратузилмага эга атомчилар шаҳарчасини барпо этиш борасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Янгиликлар лентаси
0