Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Россия Украинанинг Полтава ва Одесса виялоятидаги нишонларга зарба берди

© РИА НовостиРоссийские военные в зоне проведения спецоперации.
Российские военные в зоне проведения спецоперации. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.10.2026
Oбуна бўлиш
Зарбалар асосан Украина Қуролли кучлари манфаатларида фойдаланилган логистика инфратузилмаларига берилди.
ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. Ўтган тунда Россия Қуролли Кучлари Украинанинг темир йўл инфратузилмаси объектларига, денгиз портлари ва денгиз кемаларига учувчисиз аппаратлар ёрдамида зарбалар берди.

Ҳужумлар натижасида қуйидагилар зарар кўрди:

Полтава вилоятида Украина Қуролли кучлари томонидан ҳарбий техникани сақлаш ва таъмирлаш учун фойдаланиладиган Полтава темир йўл вагонлари депоси;
Одесса вилоятида Вилково портида: учувчисиз аппаратлар операторлари учун иккита вақтинчалик жойлаштириш пункти, қайиқ лангарлаш жойи ва учувчисиз аппаратларни сақлаш жойи ва порт инфратузилмаси.
Қора денгизда Украина Қуролли кучлари учун Одесса портига юкларни етказиб бераётган қуруқ юк кемасига зарба берилди.
Шунингдек, ўтган оқшом давомида Россия ҳаво мудофааси кучлари мамлакатнинг жанубий ва ғарбий ҳудудлари, Москва вилояти, Татаристон, Удмуртия ва Қрим республикалари, шунингдек, Қора ва Азов денгизлари устида Украинанинг 443та учувчисиз аппаратларини уриб туширди.
Янгиликлар лентаси
0