Ўзбекистон ФВВ делегацияси Беларус АЭСи хавфсизлик тизими билан танишди

© Пресс служба МЧСЎзбекистон ФВВ делегацияси Беларусда
Ўзбекистон ФВВ делегацияси Беларусда - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.10.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон вакиллари АЭСда хавфсизлик ва кадрларни тайёрлаш тизимлари билан яқиндан танишишди.
ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазири Азизбек Икрамов бошчилигидаги делегация Беларус атом электр станциясига ташриф буюрди.
© Пресс служба МЧСЎзбекистон ФВВ делегацияси Беларусда
Ўзбекистон ФВВ делегацияси Беларусда - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.10.2026
Ўзбекистон ФВВ делегацияси Беларусда
Делегеация АЭСи тузилиши, унинг хавфсизлик тизимлари ва ахборот маркази билан таништирилди ва операцион ходимларни ўқитиш учун тўлиқ кўламли симуляторни кўздан кечиришди.
БелАЭС бош директори Сергей Бобович иншоот хавфсизлиги нафақат технологияга, балки мутахассисларнинг малакасига ҳам боғлиқлигини таъкидлади. Ўзбекистон вакиллари кадрларни тайёрлаш тизими ва давлат идоралари ва саноат мутахассислари ўртасидаги ўзаро таъсир механизмларини ўрганиб чиқдилар.
Азизбек Икромов Беларус тажрибасини юқори баҳолади, чунки Ўзбекистоннинг биринчи атом электр станцияси ҳам Жиззах вилоятида "Росатом" иштирокида қурилмоқда.
© Пресс служба МЧСЎзбекистон ФВВ делегацияси Беларусда
Ўзбекистон ФВВ делегацияси Беларусда - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.10.2026
Ўзбекистон ФВВ делегацияси Беларусда
Ўзбекистон делегацияси, шунингдек, АЭС иншоотига яқин жойлашган аҳолини ҳимоя қилиш учун мўлжалланган муҳандислик тизимлари билан ҳам танишди.
Ташриф давомида Ўзбекистон делегацияси Беларус Фуқаро муҳофазаси университети, ФВВнинг "ЗУБР" махсус отрядида ва бошқа объектларида бўлиб уларнинг фаолияти билан танишишди.
© Пресс служба МЧСЎзбекистон ФВВ делегацияси Беларусда
Ўзбекистон ФВВ делегацияси Беларусда - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.10.2026
Ўзбекистон ФВВ делегацияси Беларусда
Янгиликлар лентаси
0