Андрей Стенин номидаги XII Халқаро фототанлов ғолиблари эълон қилинди
15:02 22.10.2026 (янгиланди: 15:30 26.10.2026)

© Sputnik / Григорий Сысоев
/ Oбуна бўлиш
Москвадаги танловнинг Гран-при мукофоти Ливандаги ҳаво ҳужумлари ва одамлар ҳаёти акс этган фотосуратлар туркумига берилди.
ТОШКЕНТ, 26 ОКТ — Sputnik. Москвада Андрей Стенин номидаги XII Халқаро фотожурналистика танлови ғолиблари эълон қилинди. Тақдирлаш маросими 21 октябрда Москва музейида бўлиб ўтди.
Гран-при ливанлик фотограф Абдул Қодир Ал-Байга насиб этди. Халқаро ҳакамлар ҳайъати унга "Асосий янгиликлар. Фотосуратлар туркуми" йўналишидаги "Ливан, 2024–2025: ҳаво ҳужумлари орасидаги ҳаёт" иши учун бир овоздан олий мукофотни топширди.

Открытие выставки конкурса фотожурналистики имени Андрея Стенина
© Sputnik / Григорий Сысоев
/ "2024 йил сентябрь ойида Ливан шиддатли ҳарбий можарога тортилди. Бутун мамлакат Исроилнинг ҳаво ҳужумларига учради. Кўпчилик ўз уйини ташлаб кетишга мажбур бўлди. Бу суратлар Ливаннинг турли ҳудудларида олинган. Уларда зарбадан кейинги дастлабки сонияларда ва қутқарув операциялари давомида нималар содир бўлгани муҳрланган. Суратлар оддий одамлар уруш ва йўқотишларни қандай бошдан кечираётганини, омон қолишга қандай уринаётганини кўрсатади", — деди Абдул Қодир Ал-Бай.
Гран-при соҳиби билан бир қаторда танловнинг олтита номинацияси бўйича ғолиблар ҳам эълон қилинди.
"Асосий янгиликлар. Якка фотосурат" номинациясида биринчи ўринни бангладешлик Ал Музтаба Росулнинг "Томи — осмон, поли кулдан" иши эгаллади. Унда ёнғинда бошпанасидан айрилган, бироқ ирода кучи, ўзаро қўллаб-қувватлаш ва атрофдагилар ёрдами туфайли қийинчиликларга бардош бераётган инсонлар тасвирланган.
"Асосий янгиликлар. Фотосуратлар туркуми" йўналишида россиялик Сергей Бобилёвнинг "Уруш акс-садоси" туркуми энг яхши деб топилди. Унда Россия армияси томонидан Курск вилоятининг Суджа шаҳри ва бошқа бир қатор аҳоли пунктлари Украина Қуролли Кучларидан озод қилингани ҳақида ҳикоя қилинади.

Открытие выставки конкурса фотожурналистики имени Андрея Стенина
© Sputnik / Григорий Сысоев
/ "Спорт. Якка фотосурат" номинациясида россиялик Евгений Филипповнинг "Сўнгги фаза" иши ғолиб бўлди. Суратда спортчиларнинг сувга сакраш бўйича "Кремль кубоги" Бутунроссия мусобақаси финали олдидан чигалёзди машқларини бажараётгани акс этган.

Открытие выставки конкурса фотожурналистики имени Андрея Стенина
© Sputnik / Григорий Сысоев
/ Танлов иштирокчилари орасида энг оммабоп бўлган "Менинг сайёрам" номинациясида биринчи ўринни бангладешлик Сулаймон Ҳусайннинг "Қум тилидаги ҳаёт" сурати эгаллади. У фермерларнинг дарёдаги сув сатҳи ўзгаришига мослашиш маҳоратига бағишланган.
Ушбу номинацияда россиялик Алиса Севернаянинг "Биз шу ерда яшаймиз" туркуми энг яхши деб топилди. Унда вайрон бўлган аҳоли пунктларида турли қийинчиликларга қарамай ўз уйларини тарк этмаётган одамлар ҳаёти акс этган.
"Портрет. Замонамиз қаҳрамони" номинациясида Ҳиндистон ва Россия фотожурналистларининг ишлари совринли ўринларни эгаллади.

Открытие выставки конкурса фотожурналистики имени Андрея Стенина
© Sputnik / Григорий Сысоев
/ Ҳиндистонлик Арпан Басу Чаудхурининг "Эътиқод нигоҳи" суратида тождаги чироқлар акси ва айланаётган учқунлар орқали вақтнинг ўзи Маҳадев қаршисида таъзим қилаётгандек таассурот яратилган.
Россиялик фотожурналист Мария Семёнованинг "Зулматдаги орзулар" туркуми эса гендер камситиш ва ҳуқуқларининг мунтазам бузилиши шароитида яшаётган афғон аёллари ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади.
"Юқоридан кўриниш. Якка фотосурат" номинациясида ҳакамлар ҳайъати соврини бангладешлик Муҳаммад Амдад Ҳусайннинг "Дарё узра жума намози" суратига берилди.
"Ҳаёт қуввати" махсус номинациясида биринчи ўрин россиялик Павел Волковга насиб этди. Унинг "Реквием" фотосуратлар туркуми жанговар ҳаракатлардан кейин ўз шаҳарларида яшашда давом этаётган, умидини йўқотмаган инсонлар ҳаётига бағишланган.

Открытие выставки конкурса фотожурналистики имени Андрея Стенина
© Sputnik / Григорий Сысоев
/ Ташкилотчилар маълумотига кўра, жорий йилда танловга 36 мамлакатдан қарийб 2500 та иш келиб тушган. Финалчилар орасида 13 мамлакат фотожурналистлари бор.
Москвадаги маросим ғолиблар ишларининг халқаро кўргазма турнесига старт берди. Москва музейида эса фотосуратларни 10 ноябргача томоша қилиш мумкин.
Танлов ҳақида
Андрей Стенин номидаги Халқаро фотожурналистика танлови 2014 йил ёзида Донецк яқинида ҳалок бўлган "Россия сегодня" медиагуруҳининг махсус фотомухбири, Жасорат ордени соҳиби Андрей Стенин хотирасига бағишланган.
2014 йил декабрда "Россия сегодня" халқаро медиагуруҳи ёш фотожурналистларни қўллаб-қувватлаш ва замонавий фотожурналистика вазифаларига жамоатчилик эътиборини қаратиш мақсадида ушбу танловни таъсис этган.
2026 йилда танлов ўн иккинчи марта ўтказилди. У олтита номинацияни қамраб олди: "Асосий янгиликлар", "Спорт", "Менинг сайёрам", "Портрет. Замонамиз қаҳрамони", "Юқоридан кўриниш" ва "Ҳаёт қуввати".
Жорий йилда 34 ёш ва ундан катта фотожурналистлар учун "Ҳаёт қуввати" махсус номинацияси илк бор ташкил этилди.

Открытие выставки конкурса фотожурналистики имени Андрея Стенина
© Sputnik / Григорий Сысоев
/