Тошкентнинг машҳур Чорсу бозори — миллий таомлар, ранг-баранг расталар ва бетакрор меъморчилик уйғунлашган маскан. Эски Жўва тарихи, бозорнинг машҳур гумбазлари ва гастрономик анъаналари ҳақида фоторепортаж.
Тошкентнинг тарихи ва ўзига хос руҳини Чорсу бозорисиз тасаввур қилиш қийин. Эски Жўва номи билан ҳам машҳур бўлган бу маскан асрлар давомида савдо-сотиқ, учрашув ва мулоқот марказларидан бири бўлиб келган. Бугун ҳам бозор ўзининг бетакрор муҳити ва шарқона меҳмондўстлик анъаналарини сақлаб келмоқда.Бу ерда қип-қизил анорлар, тилларанг туршаклар, турли ёнғоқлар, сершира мевалар ва сабзавотлар кўзни қувонтиради. Расталарда хушбўй патирлар, янги сут маҳсулотлари, қурут ва сузмалар харидорларга таклиф этилади. Сотувчи ва харидорлар ўртасидаги самимий суҳбатлар, қизғин савдолашувлар ва меҳмонларнинг қизиқиши бозорга алоҳида файз бағишлайди.Миллий таомлар тайёрланадиган расталарда эса мангаллардан кўтарилаётган енгил тутун, кабоб ва бошқа таомларнинг иштаҳа очувчи ҳиди Чорсунинг ўзига хос муҳитини янада бойитади.Бироқ Чорсунинг қадри фақат савдо расталарининг тўкинлиги ва миллий таомларида эмас. Унинг меъморий қиёфаси ҳам пойтахтнинг энг таниқли рамзларидан бирига айланган. Маҳобатли феруза гумбаз, геометрик шаклдаги том конструкциялари ва савдо павильонлари замонавий муҳандислик ечимлари билан шарқ меъморчилиги анъаналарини ўзида мужассам этган."Эски Жўва" бозорининг ҳозирги меъморий мажмуаси 1985–1990 йилларда меъморлар Владимир Азимов ва Собир Одилов лойиҳаси асосида барпо этилган. Лойиҳанинг асосий ғояларидан бири замонавий савдо мажмуасини кўҳна Тошкентнинг тарихий муҳити билан уйғунлаштириш эди.Бозорнинг меъморий ўзига хослиги ва уни сақлаб қолиш аҳамияти ҳақида "Ташгипрогор" АЖ лойиҳалар бош меъмори Александр Калисламов сўзлаб берди. У кўп йиллардан буён фуқаролик ва саноат биноларини лойиҳалаштириш соҳасида фаолият юритиб келмоқда.Бозорнинг ҳақиқий жозибасини эса, аввало, инсонлар яратади. Эрта тонгдан маҳсулотларини пештахталарга жойлаштираётган сотувчилар, ўз ҳунарини намойиш этаётган усталар, харидорлар ва шаҳар меҳмонлари Чорсунинг жонли муҳитини шакллантиради. Бу ерда ҳар бир раста ўзига хос ҳикояни сўзлаётгандек, ҳар бир учрашув эса авлоддан-авлодга ўтиб келаётган урф-одатларни ёдга солади.Шу боис бундай масканларни асраб-авайлаш нафақат меъморий меросни, балки шаҳарнинг маданий хотираси ва ўзига хос ҳаёт тарзини сақлаш учун ҳам муҳимдир.Чорсу Тошкент билан бирга ўзгариб, ривожланиб бормоқда. Шунга қарамай, у ўтмиш ва бугунги кун ўртасидаги узвий боғлиқликни сақлаб келаётган ноёб масканлигича қолмоқда.Бозорнинг асл қиёфасини эса суратлардаги самимий чеҳралар, ёрқин ранглар, гавжум расталар, тилларанг нонлар ва ошхоналар узра кўтарилаётган енгил тутун айниқса таъсирчан ифодалайди.Чорсу — шунчаки бозор эмас. Бу Тошкентнинг кўриш, эшитиш ва ҳис қилиш мумкин бўлган жонли тарихидир.
Чорсу — Тошкент тарихи ва миллий анъаналар уйғунлашган маскан. Ранг-баранг расталар, янги нон ифори ва кабоб тутуни кўҳна шаҳарнинг бетакрор руҳини акс эттиради.
Тошкентнинг тарихи ва ўзига хос руҳини Чорсу бозорисиз тасаввур қилиш қийин. Эски Жўва номи билан ҳам машҳур бўлган бу маскан асрлар давомида савдо-сотиқ, учрашув ва мулоқот марказларидан бири бўлиб келган. Бугун ҳам бозор ўзининг бетакрор муҳити ва шарқона меҳмондўстлик анъаналарини сақлаб келмоқда.
Бу ерда қип-қизил анорлар, тилларанг туршаклар, турли ёнғоқлар, сершира мевалар ва сабзавотлар кўзни қувонтиради. Расталарда хушбўй патирлар, янги сут маҳсулотлари, қурут ва сузмалар харидорларга таклиф этилади. Сотувчи ва харидорлар ўртасидаги самимий суҳбатлар, қизғин савдолашувлар ва меҳмонларнинг қизиқиши бозорга алоҳида файз бағишлайди.
Миллий таомлар тайёрланадиган расталарда эса мангаллардан кўтарилаётган енгил тутун, кабоб ва бошқа таомларнинг иштаҳа очувчи ҳиди Чорсунинг ўзига хос муҳитини янада бойитади.
Бироқ Чорсунинг қадри фақат савдо расталарининг тўкинлиги ва миллий таомларида эмас. Унинг меъморий қиёфаси ҳам пойтахтнинг энг таниқли рамзларидан бирига айланган. Маҳобатли феруза гумбаз, геометрик шаклдаги том конструкциялари ва савдо павильонлари замонавий муҳандислик ечимлари билан шарқ меъморчилиги анъаналарини ўзида мужассам этган.
"Эски Жўва" бозорининг ҳозирги меъморий мажмуаси 1985–1990 йилларда меъморлар Владимир Азимов ва Собир Одилов лойиҳаси асосида барпо этилган. Лойиҳанинг асосий ғояларидан бири замонавий савдо мажмуасини кўҳна Тошкентнинг тарихий муҳити билан уйғунлаштириш эди.
Бозорнинг меъморий ўзига хослиги ва уни сақлаб қолиш аҳамияти ҳақида "Ташгипрогор" АЖ лойиҳалар бош меъмори Александр Калисламов сўзлаб берди. У кўп йиллардан буён фуқаролик ва саноат биноларини лойиҳалаштириш соҳасида фаолият юритиб келмоқда.
"Тахминан беш йил аввал “Ташгипрогор” АЖ жамоаси Чорсу бозорини реконструкция қилиш ишлари билан шуғулланган. Бозор мажмуасидаги барча гумбазлар ҳам институтимиз мутахассислари томонидан лойиҳалаштирилган. Бироқ Чорсунинг қадри фақат унинг ўзига хос гумбазлари билан чекланмайди. Бу — меъморий ечимлар одамлар ҳаракатини тартибга соладиган, савдо-сотиқ учун қулай шароит яратадиган ва шарқ бозорининг кўп асрлик анъаналарини сақлашга хизмат қиладиган яхлит жамоат маконлари мажмуасидир", — деди Александр Калисламов.
Бозорнинг ҳақиқий жозибасини эса, аввало, инсонлар яратади. Эрта тонгдан маҳсулотларини пештахталарга жойлаштираётган сотувчилар, ўз ҳунарини намойиш этаётган усталар, харидорлар ва шаҳар меҳмонлари Чорсунинг жонли муҳитини шакллантиради. Бу ерда ҳар бир раста ўзига хос ҳикояни сўзлаётгандек, ҳар бир учрашув эса авлоддан-авлодга ўтиб келаётган урф-одатларни ёдга солади.
Шу боис бундай масканларни асраб-авайлаш нафақат меъморий меросни, балки шаҳарнинг маданий хотираси ва ўзига хос ҳаёт тарзини сақлаш учун ҳам муҳимдир.
"Бундай масканларни янгилаш жараёнида фақат бино конструкциялари ва ташқи қиёфасини эмас, балки бозорнинг одатий ҳаёт тарзини, одамларга яқин муҳитини ва тарихий атроф билан боғлиқлигини ҳам сақлаб қолиш муҳим", — дея таъкидлади Александр Калисламов.
Чорсу Тошкент билан бирга ўзгариб, ривожланиб бормоқда. Шунга қарамай, у ўтмиш ва бугунги кун ўртасидаги узвий боғлиқликни сақлаб келаётган ноёб масканлигича қолмоқда.