Радикаллар Афғонистондан Марказий Осиё ва Россияга таҳдид учун фойдаланмоқчи — Лавров

© Sputnik / Юрий Кочетков / Медиабанкка ўтишКонференция ОДКБ, СНГ и ШОС в Москве
Конференция ОДКБ, СНГ и ШОС в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.10.2026
Oбуна бўлиш
"Исломий давлат*" Кобулнинг вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган саъй-ҳаракатларига путур етказишга уринмоқда.
ТОШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. Радикал гуруҳлар Афғонистондан Россияга таҳдид қилиш учун трамплин сифатида фойдаланмоқчи, деди ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.
"Радикаллар Афғонистондан Марказий Осиё ва Россия Федерациясига террористик фаолиятни ёйиш учун трамплин сифатида фойдаланмоқчи", — деди вазир Москвада бўлиб ўтаётган КХШТ, МДҲ ва ШҲТ конференциясининг ялпи мажлисида.
Афғонистоннинг Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегарадош ҳудудларида террорчи ва экстремистик гуруҳлар, шунингдек, уларнинг ўқув лагерлари сезиларли даражада мавжуд. Бу гуруҳларнинг аъзолари Марказий Осиё мамлакатларига, жумладан, қочқинлар ва ҳатто сайёҳлар сифатида кириб боришга ҳаракат қилмоқдалар. Асосий таҳдид "Хуросон вилояти" гуруҳидан келади, деди Россия ташқи ишлар вазири.

Шунингдек Лавров, бугунги кунда Марказий Осиёда вазият барқарорлигини алоҳида таъкидлади.
"Барча маълум хавфларга қарамай, Россия Марказий Осиёдаги вазиятни барқарор деб баҳолайди. Биз минтақадаги мамлакатлар раҳбарларининг бунинг учун барча зарур шароитларни яратишдаги улкан ҳиссасини қадрлаймиз", - деди Лавров.
Унинг сўзларига кўра, Москва "Исломий Давлат"* томонидан Кобулнинг вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган саъй-ҳаракатларига путур етказишга уринишлар фонида мамлакатга барча мумкин бўлган гуманитар ёрдамни кўрсатишда давом этади. У Россия Афғонистоннинг уруш ва гиёҳванд моддалардан холи бўлган мустақил, бирлашган ва тинч давлат сифатидаги тасаввурига тўлиқ қўшилишини таъкидлади.

Лавровнинг бошқа баёнотлари:

АҚШ ва НАТОнинг минтақадаги ҳаракатларининг оқибатлари узоқ вақт давомида бартараф этилади.
Ҳар қандай мамлакат Ғарб томонидан уюштирилган рангли инқилоб қурбони бўлиши мумкин.
Толибон ҳукумати - бу ҳисобга олиниши керак бўлган ҳақиқат. Москва Душанбега Афғонистон-Тожикистон чегарасини мустаҳкамлашда ёрдам беришда давом этмоқда.
Шимолий Атлантика Альянсининг Осиёда ўз хоҳиш-иродасини белгилаш ниятлари конструктив жавобни талаб қилади.
* Россияда тақиқланган террорчи ташкилот.
Янгиликлар лентаси
0