Ўзбекистон терма жамоаси ноябрда Россия билан ўртоқлик ўчрашуви ўтказиши мумкин

© Sputnik / Владимир Песня / Медиабанкка ўтишИгрок ФК "Краснодар" и сборной Узбекистана Одил Ахмедов
Игрок ФК Краснодар и сборной Узбекистана Одил Ахмедов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.10.2026
Oбуна бўлиш
Айни дамда Саудия Арабистони ва Россия терма жамоалари билан музокаралар олиб борилмоқда.
ТОШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти Одил Ахмедов миллий терма жамоа ноябрь ойида Россия билан ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкинлигини маълум қилди, деб хабар қилмоқда Sport24 нашри.
"Биз ҳақиқатан ҳам Россия Футбол иттифоқи билан алоқадамиз ва ноябрь ойида Ўзбекистон ва Россия терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашувини ўтказиш бўйича келишувга яқинмиз. Биз ёздан бери Россия терма жамоаси билан ўйнашни хоҳлаяпмиз ва ҳозирда барча тафсилотларни муҳокама қилишда давом этмоқдамиз", деди Ахмедов.
Шунингдек у ҳозирда Ўзбекистон Саудия Арабистони билан ҳам ўртоқлиқ учрашуви ҳақида музокаралар олиб бораётганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра ўйин дастлаб Ар-Риёдда бўлиб ўтиши режалаштирилган эди, аммо хавфсизлик нуқтаи назаридан ўйинни Тошкентга кўчириш муҳокама қилинган. Саудия томони ҳали бу вариантга рози бўлмаган.
Агар биз Саудия Арабистони билан келишувга эриша олмасак, эҳтимол, Россия терма жамоаси билан Тошкентда ўйнаймиз. Россия томони ўйинни ўтказишдан манфаатдор, шунинг учун ўйин жойи очиқ қолмоқда.
Ҳали якуний келишувлар йўқ, аммо биз ўйин бўйича келишиб олишга яқинмиз. Биз ҳали ҳам барча тафсилотларни миллий терма жамоамиз бош мураббийи Фабио Каннаваро билан муҳокама қилишимиз керак. Умид қиламизки, биз ушбу ўртоқлик учрашувини ноябрь ойида ўтказа оламиз", деди Аҳмедов Sport24 мухбири Владислав Шапирога.
Сентябрь ва октябрь ойларида Ўзбекистон Эрон (3-1), Сурия (4-1) ва Жанубий Корея (0-2) терма жамоаларига қарши ўртоқлик ўйинларида майдонга тушди.
Янгиликлар лентаси
0