Беларусни озод қилиш учун ҳалок бўлган ўзбек аскарлари хотирасига ёдгорлик ўрнатилди
11:50 16.10.2026 (янгиланди: 11:53 16.10.2026)

© Хокимият Андижанской области
Oбуна бўлиш
Шапуры қишлоғидаги биродарлик қабрда 18 000 га яқин совет аскари, жумладан, 700 дан ортиқ ўзбекистонликлар дафн этилган.
ТОШКEНТ, 16 окт — Sputnik. Беларуснинг Шапуры қишлоғида Витебск вилоятини озод қилишда ҳалок бўлган ўзбекистонлик аскарлар хотирасига ёдгорлик ўрнатилди. Бу ҳақида БелТА ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Улуғ Ватан уруши йилларида Шапуры шиддатли жанглар майдонига айланди. Беларусни озод қилиш бўйича ўтказилган "Багратион" операцияси доирасида немис мудофаасини ёриб ўтиш айнан шу қишлоқда бошланган эди. Бу ердаги биродарлик қабрида 18 мингга яқин совет аскари дафн этилган, улардан 700 дан ортиғи Ўзбекистондан.

В Беларуси установили памятный знак уроженцам Узбекистана, погибшим при освобождении Витебщины.
© Хокимият Андижанской области
Хотира тадбиртда Витебск вилоят ижроия қўмитаси раиси Александр Рогожник ва Ўзбекистон Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновлар иштирок этди.
Витебск туман ижроия қўмитаси раиси Сергей Егоров бу Улуғ Ватан уруши давридаги Беларусдаги энг йирик ҳарбий қабристонлардан бири эканлигини таъкидлади. Ўша пайтда ягона, бирлашган ватан бўлган ҳудуднинг турли бурчакларидан келган офицерлар ва Қизил Армия аскарлари Витебск вилоятини "жигарранг вабо"дан озод қилиш учун қонли жангларда қаҳрамонларча ҳалок бўлишди. Улар орасида 1300 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари Витебск вилоятида абадий қолишди. Шапурида 729 аскар бор, улардан тахминан 50 нафари Андижон вилоятидан.

Витебскда қурбон бўлган ўзбекистонлик аскарлар хотирасига ўрнатилган ёдгорлик
© Андижон ҳокимлиги
"Бугун биз уларнинг шарафига ёдгорлик белгисини очамиз ва уларнинг жасорати ва буюк матонати олдида бош эгамиз. Бу ўзбек қаҳрамонларининг жасорати беларусликлар қалбида абадий қолади. Ушбу рамз халқларимиз бирлиги туфайли қўлга киритилган Буюк Ғалаба ҳақидаги умумий хотирамизни сақлаб қолсин", деб таъкидлади Егоров.
Андижон вилояти ҳокимининг ташқи иқтисодий фаолият бўйича маслаҳатчиси Останақул Мирзаев бу шунчаки девордаги белги эмас, балки умумий хотира эканлигини қўшимча қилди.

В Беларуси установили памятный знак уроженцам Узбекистана, погибшим при освобождении Витебщины.
© информационное агентство "Белта"
"Уруш бошида Ўзбекистон аҳолиси 6,5 миллион кишини ташкил этди. Икки миллион киши фронтга сафарбар қилинди, ҳар учдан бир киши. Улардан 500 мингдан ортиғи ҳалок бўлди. Биз ватандошларимиз хотирасини шарафлаймиз ва уларнинг қаҳрамонлигига ҳурмат бажо келтирамиз. Ёдгорликнинг очилиши бу ишнинг бир намунасидир. Мен маҳаллий ҳокимиятнинг барча вакилларига, қидирув-қутқарув гуруҳларига, кўнгиллиларга ва ёдгорликни ўрнатиш ва тарихий хотирани сақлашга ҳисса қўшган барчага миннатдорчилик билдирмоқчиман", деди Мирзаев.
Очилиш маросимида Ўзбекистоннинг Андижон вилояти ҳокимига уруш пайтида беларуслик ва ўзбек аскарлари жон берган Витебск тупроғи солинган капсула тақдим этилди.

В Беларуси установили памятный знак уроженцам Узбекистана, погибшим при освобождении Витебщины.
© Хокимият Андижанской области
Чуқур ҳурмат ва абадий хотира белгиси сифатида иштирокчилар уруш ёдгорлиги ва янги ёдгорлик белгисига гуллар қўйишди.