Шавкат Мирзиёев ОҲИЧК саммитида нутқ сўзлади

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев принял участие в саммите СВМДА
Шавкат Мирзиёев принял участие в саммите СВМДА  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.10.2026
Oбуна бўлиш
Президент тинчлик, ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, сунъий интеллект ва яна қатор соҳаларда ташаббуслар билан чиқди.
ТОШКЕНТ, 15 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бокуда бўлиб ўтган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг (ОҲИЧК) еттинчи саммитида нутқ сўзлади.
Ўз нутқида президент қатор масалаларда тўхталиб ўтди.

Низоларни тинчлик йўли билан ҳал қилиш

Ҳаммамиз гувоҳмиз, бугунги кунда дунё чуқур геосиёсий ўзгаришларни бошидан кечирмоқда, янги таҳдид ва хатарлар пайдо бўлмоқда. Осиёнинг турли ҳудудларидаги қуролли низолар барчамизни чуқур хавотирга солмоқда. Уларнинг оқибатлари минтақа хавфсизлигига жиддий путур етказмоқда, глобал иқтисодиётга зарар келтирмоқда.
Бизнинг бу борадаги позициямиз аниқ ва қатъий: ҳар қандай низо ва келишмовчиликлар фақат тинч йўл билан, сиёсий-дипломатик воситалар орқали, халқаро ҳуқуқ ва барча томонлар манфаатларини инобатга олган ҳолда ҳал этилиши зарур.

Осиёда ишонч инфратузилмасини шакллантириш

Сиёсий вазият қандай бўлишидан қатъи назар, давлатлар ўртасидаги ўзаро ишонч муносабатларимизнинг доимий ва мустаҳкам пойдеворига айланиши шарт.
Биз Осиёда ишонч инфратузилмасини шакллантириш концепциясини ишлаб чиқишни таклиф этамиз. Ушбу ҳужжатда Кенгашни узоқ муддатли ривожлантиришнинг асосий йўналишлари, давлатлар ўртасида ўзаро боғлиқликни ва ҳамкорликни кенгайтириш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб берилиши лозим. Хусусан, транспорт ва энергетика бўйича қўшма лойиҳалар, савдо ва рақамли алоқаларни ривожлантириш, маданий-гуманитар алмашувлар катта аҳамиятга эга.

Сунъин интеллект

Сунъий интеллект кундалик ҳаётимизни тез ўзгартирмоқда. У чексиз имкониятлар яратиш билан бирга, жиддий хавф-хатарларни ҳам келтириб чиқармоқда.
Эндиликда биз рақамли тараққиёт барчага бирдек фойда келтириши, технологик ривожланишдаги фарқ қисқариши учун бор имкониятларни сафарбар этишимиз зарур. Шу мақсадда Технологик ишонч ва сунъий интеллектдан масъулият билан фойдаланиш бўйича Осиё ташаббусини илгари сурамиз. Бунинг учун Кенгаш доирасида Экспертлар майдонини ташкил этиш мақсадга мувофиқдир. Унда мамлакатларимиз мутахассислари умумий тавсияларни ишлаб чиқиши ва амалий чораларни келишиб олиши мумкин бўлади.

Иқлим барқарорлиги бўйича шериклик

ОҲИЧК иқлим ўзгаришларига мослашиш учун давлатларнинг куч ва имкониятларини бирлаштира олади. Бунинг учун Иқлим барқарорлиги соҳасида шериклик қилиш бўйича ташаббусни таклиф этамиз.
Бу сувни тежайдиган технологияларни биргаликда жорий этиш, “яшил” энергетикани ривожлантириш ва атроф-муҳит ҳолатини доимий кузатиб бориш имконини беради. Шу тариқа эҳтимолий хавф-хатарларни камайтиришимиз ва келажак авлодлар учун табиий ресурсларни сақлаб қолишимиз мумкин.

Маданий гуманитар алоқалар

Ўзбекистон Кенгашнинг Инсон мезони бўйича координатори сифатида таълим, маданият ва гуманитар соҳалардаги алоқаларни ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқда.
Биз келгуси йили Инсон салоҳиятини ривожлантириш бўйича форумни ўтказишга тайёрмиз. Мазкур анжуманда ёшлар ва хотин-қизлар учун янги имкониятлар яратиш, сифатли таълимдан фойдаланиш, рақамли трансформация шароитида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш каби масалаларни алоҳида кўриб чиқиш режалаштирилмоқда.
Ушбу соҳадаги қўшма ҳамкорлигимиз янада изчил бўлиши учун Кенгашнинг яқин икки йилга мўлжалланган Ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқишни таклиф этамиз.
Янгиликлар лентаси
0