МДҲ мудофаа вазирлари Қирғизистонга етиб келишди — видео

Oбуна бўлиш
Бугун Чўлпонотада МДҲ мудофаа вазирлари кенгаши йиғилиши бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 15 окт — Sputnik. МДҲ мамлакатлари мудофаа вазирлари Чўлпонота шаҳридаги Марказий маданият ва истироҳат боғидаги Улуғ Ватан уруши ёдгорлиги пойига гул қўйишди.
Маросим иштирокчилари Улуғ Ватан уруши пайтида ҳалок бўлган аскарлар хотирасини бир дақиқа сукут билан ёд этишди. Маросим Фахрий қоровул сафининг тантанали юриши билан якунланди.
Маросимда Ўзбекистоннинг янги мудофаа вазири Ботир Қудратхўжаев ҳам иштирок этди.
Пайшанба куни Чўлпонота шаҳрида МДҲ Мудофаа вазирлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтади. Йиғилишда МДҲ мамлакатлари ўртасида мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, ўзаро ҳамкорликнинг долзарб йўналишларини муҳокама қилиш ва тегишли ҳужжатларни имзолаш режалаштирилган.
14 октябрь куни Иссиқкўл халқаро аэропортида Озарбайжон, Беларусь, Россия, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Тожикистон делегациялари, шунингдек, МДҲ котибияти вакиллари кутиб олинди.
Янгиликлар лентаси
0